Arlot
Арлот (Арлат, Аллот) — ўзбек уруғларидан бири.
Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажарайи турк“ асарида арлот маъноси ҳақида қуйидаги мисралар бор: "Арлатнинг маъноси отанинг севар ўғли темак бўлур. Арлат бир кишининг оти турур. Ани отаси кўп севар эрди. Анинг учун арлат тедилар. Барча арлат эли анинг наели турурлар". Манбаларга кўра, Чингизхон томонидан Чиғатой улусини бошқариш учун ажратилган 4000 кишилик қўшин бошлиқларидан бири ҳам арлот уруғидан (қолгани жалойир, барлос, қавчин) бўлган. Арлотлар Амударёдан жанубда, Жанубий Туркистон ҳудудига ўрнашганлар. Кейинги асрларда ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари, шунингдек Хоразмга кўчиб ўтганлар. Бу ном ҳозирги вақтда этноним ва баъзан топоним сифатида Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кўпроқ учрайди. Бухоро вилоятидаги Олот шаҳрининг номи ҳам арлот сўзининг фонетик ўзгарганидир.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |