Аллвар Гуллстранд (5-июн 1862 – 28-июл 1930) — Швеция офталмологи. Кўз оптикаси устида тадқиқот олиб бориб, симметрия текислигига боғлиқ ҳолда астигматизмнинг уч турини аниқлади; нурнинг синиш ва қайтариш системаларини "диоптрияларда ҳисоблаш" деб аталадиган янги усулни ишлаб чиқди. Бинокуляр, рефлекссиз офталмоскоп, тирқишли лампа, лупа-кўзойнак каби асбоблар ихтиро қилди. Нобел мукофоти лауреата (1911)[1].

Манбалар

  1. ↑ "ГЙУЛСТРАНД (Гуллстранд) Алвар" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил