Almambet
Алмамбет баҳодир (қирғизча: Алмамбет) — Азизқанднинг ўғли, Кулчоронинг отаси, Манас эпосининг бош қаҳрамонларидан бири, Манас баҳодирнинг сафдоши[1].
Хитойнинг машҳур саркардаларидан бири — Азизқанднинг эллик ёшдан ошганида кўрган ягона ўғли. Ёшлигидан отасининг ўрнига хон бўлиб, Алукелик Қўнғирбой билан урушиб қолади.
Охир-оқибат Алмамбет Қўнғирбой ва бошқа хитой амалдорлари билан уруш бошлайди, натижада ўз элини ташлаб кетишга мажбур бўлади.
Элдан қочиб кетаётиб, у Айдарканнинг Кўкчасида қозоқлар билан тўхтаб қолди. Бироқ, Кўкчанинг атрофидагилар унинг таъсири ортиб бораётганидан ҳасад қилиб, Кўкчага хотини Акеркеч билан ҳиёнат қилган деб туҳмат қилишади. Алмамбет қозоқ элини ташлаб кетишга мажбур бўлади. Кетаётиб Оқкеркеч Алмамбетга Манасга боришни таклиф қилди.
Алмамбет баҳодир қирғиз элига келиб, Аруукега уйланиб, Манаснинг энг яқин ҳамроҳларидан бири бўлиб қолади. Қирғизлар „катта юриш“га отланганда, қирғиз қўшинига хон этиб сайланади.
Вафоти
Катта юришда Шипшайдарнинг ўқи янглишиб, унга тегади ва у ҳалок бўлади.
Алмамбетнинг васиятига кўра Манас унинг жасадини Отбоши туманининг Чеч-Дўбасига олиб бориб кўмган. У ер ҳозир ҳам зиёратгоҳ бўлиб, халқ келиб у ердаги баҳодир қабрини зиёрат қилиб туради.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Глава ИВ. Приход Алмамбета“. Қаралди: 21-04-2026.
Ҳаволалар
„Манас“ эпосидаги Алмамбет билан боғлиқ асосий воқеалар:
- Алмамбетнинг ривояти[сайт ишламайди]
- Манаснинг Қаниқайга уйланиши[сайт ишламайди]
- Алмамбетнинг қирғиз қўшинига хон сайланиши
- Алмамбет билан Чубакнинг йўл талашиши Бу воқеани акс эттирган Жўл талаш куйи
- Алмамбетнинг армони
- Алмамбетнинг Сиргакни эргаштириб разведкага чиқиши
- Катта юриш
Адабиётлар
- Сағимбай Орозбоқ ўғли. „Манас“ эпоси. 1-жилд. 1978.
- Ауэзов М. О. Киргизская народная героическая поэма „Манас“, 1961
- Жирмунский В. М. „Народний героический эпос“. 1962.
- Путилов Б. Н. „Героический эпос и действителност“. 1988.
- Окладников П. „История Якуцкой АССР“, 1955.