Almanax
Алманах (араб. — алмунаҳ — вақт, календар) — турли муаллифларнинг мавзу, жанр ва бошқа белгиларга кўра бирлаштирилган адабий асарлари тўплами. Ўрта асрларда Шарқда астрономия календарлари Алманах номи билан аталган. Бундан ташқари, Шарқ адабиётида замон-дош шоирларнинг ижодларидан намуналар йиғиб „Баёз“лар ҳам тузилганки, уларни ҳам Алманахларнинг мукаммал шакли деб баҳолаш мумкин. ХВИИ—ХВИИИ асрлардан Европада ҳам шундай Алманахлар нашр этила бошлаган, лекин қизиқарли бўлиши учун уларга кичик-кичик бадиий асарлар (ҳикоя, шеър, латифалар) ҳам киритилган, шу тариқа, Алманах ҳозирги маъносига эга бўлган. Ўзбекистонда ҳам Алманахлар нашр этиб турилади (масалан, „Армугон“, 1944; „Зафар“ 1945; „Гулдаста“, 1964, 1968; „Ёшлик“, 1970-84 ва ҳоказолар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |