Алмандин — гранатлар гуруҳига мансуб минерал. Қаттиқлиги 7-7,5. С.оғ. 3,8-4,3. Ранги қизил, тўқ қизил. Шиша-симон ва ёғсимон, ялтироқ. Алмандин слюдали сланесларда, гранитларда, гранитли пегматитларда учрайди. Марказий Осиёда Алмандин пегматитлар ичидан топилган. Жуда ялтироқ, шаффоф Алмандин қимматбаҳо тош ҳисобланиб, заргарлик буюмлари ясашда ишлатилади. Бундай Алмандин баъзан ёқут деб аталади. Алмандиннинг нуқсонли турлари абразив материал сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил