Алмашлаб экиш — қишлоқ хўжалиги экинларини далалар ва йиллар бўйича ил-мий асосланган навбатлаб экиш. Тупроқ унумдорлигини таъминлаш ва экинларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг самарали тадбири ҳисобланади. Алмашлаб экиш — деҳқончилик тизимининг энг муҳим қисмидир. Экинларни тартиби билан белги-ланган схемада ҳар бир далага экиш учун кетган вақт Алмашлаб экиш ротацияси дейилади; Алмашлаб экиш га киритилган экинларнинг гуруҳи рўйхати ва уларни навбатлаш тартиби ёки алмашлаб экиладиган экинлар билан банд бўладиган далаларнинг бир-бирига нисбати Алмашлаб экиш схемаси дейилади. Алмашлаб экиш жо-рий этилмай, бир ернинг ўзига бир хил 359экинлар сурункасига эқилган (якка зиро-атчилик)да тупроқнинг физик хусусиятлари ёмонлашади, экинлар ҳосилдорлиги пасаяди, ҳар хил касаллик ва зараркунан-далар, шу шароитга мослашган бегона ўтлар кўпаяди (мас, полиз экинларида шумғия, ғўзада вилт, бошоқли ғалла экинларида қоракуя ва бошқалар). Экинлар касалликлари, зараркунандаларига қарши курашда, далаларни бегона ўт босиб ке-тишини бартараф этишда Алмашлаб экиш синалган агротехник чора ҳисобланади. Алмашлаб экиш ни таснифлаш икки белгига асосланади. Буларнинг бири — Алмашлаб экиш да етиштирила-диган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти (пахта, дон, озуқа, сабзавот ва бошқалар)нинг асосий тури. Иккинчиси — биологик хусусияти, етишти-риш технологияси ва тупроқ унумдор-лигига кўрсатадиган таъсири жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган экинлар гуруҳлари нисбати (дуккакли дон, донли ва техника экинлари, сабзавот-полиз экинлари, кўп йиллик ўтлар). Биринчи белгиси жиҳатидан Алмашлаб экиш далали, ем-хашак ва махсус Алмашлаб экиш бўлинади. Далали Алмашлаб экиш да экин майдонининг ярмидан кўпроғи асосий (ғўза, дон экинлари, картошка ва бошқалар) экинлар етиштиришга ажратилади. Ем-хашак Алмашлаб экиш да ҳам экин майдонининг ярмидан кўпроғини ем-хашак экинлари эгаллайди. Махсус Алмашлаб экиш да махсус агротехника, алоҳида суғориш усуллари ва бошқаларни талаб қиладиган экинлар етиштири-лади. Уларга сабзавотлар, полиз экинлари, тамаки, шоли ва бошқа киради. Иккинчи белгиси жиҳатидан Алмашлаб экиш экинлар гуруҳи, асосий товар маҳсулоти, далалар сони, ротация муддати ва бошқа белгиларига кўра тур (тип)ларга бўлинади. Алмашлаб экишнинг ғўза -ғалла — беда; дон экинлари — тоза шудгор; дон экинлари — ўтлар — чопиқталаб экинлар; дон экинлари — ўтлар; ўтлар — чопиқ-талаб экинлар; чопиқталаб экинлар — сидератли экинлар; ўтлар — далали ва бошқа тур (тип)лари бор. Алмашлаб экиш турига қараб экин турлари билан банд далалар сони нисбати рақамлар билан ифодаланади. Мас, ғўза-беда Алмашлаб экиш 3: 7 нисбатида биринчи рақам бедапоя далаларини, иккинчиси ғўза далаларини кўрсатади (беда экин майдонининг 30,0%ни ташкил этади). Ўзбекистонда хўжаликнинг қайси соҳа бўйича ихтисослашгани ва тупроқ-иқлим шароитига кура Алмашлаб экишнинг ҳар хил схемаси қўлланиши мумкин. Ўзбекистонда 1930-90-йилларда жа-моа ва давлат хўжаликларида 3:7 схемали донга ажратилган бир далали ғўза — беда Алмашлаб экиш, 3:4:1:2 схемали донга аж-ратилган бир далали ғўза-беда Алмашлаб экиш ва бўлакланган 1:2:1:2:1:3 схемали бедасиз турли экинлар — чопиқталаб экинлар Алмашлаб экиш қўлланди. Алмашлаб экишнинг мазкур схемаларида ғўза салмоғи 60-70%ни ташкил этди. 90-йиллар бошидан Ўзбекистонда дон мустақиллигига эришиш учун суғориладиган майдоннинг катта қисми ғалла экинлари учун (1997-йилда карийб 1 млн.га) ажратилди. Натижада ғўза якказироатчилигига барҳам берилиб, айрим хўжаликларда ғўза-ғалла нисбати деярли тенг бўлиб қолди. Пахтачилик Алмашлаб экиш да бошокли дон экинларини жойлаштириш бўйича тавсияларга биноан 1:2:7 схемасига кўра экинлар қуйидагича: 1 (ғалла): 2 (беда): 7 (ғўза) — ғўза 70% ёки 1:2:3:1:2 схемасида эса экинлар 1 (ғалла) : 2 (ғўза) : 3 (беда) : 1 (ғалла) : 2 (ғўза) — ғўза 40% жойлаш-тирилиб, Алмашлаб экиш даласида ғўза сал-моғини 10-20% камайтиришга эришилди. Тупроқ унумдорлиги паст, мелиоратив ҳолати ёмон ерларга 1:3:5 схемалари — 1 м (мелиоратив) : 3 (беда) : 5 (ғўза) ёки 1 м (мелиоратив): 3 (беда) : 4 (ғўза) : 1 (ғалла) — ғўза 44,4 — 55,5% бўлган намунавий тав-сиялар берилди. Шоликор хўжаликларда Алмашлаб экишнинг уч, етти, тўққиз ва ўн далали схемалари қўлланади. Тўққиз далали схемада 1-, 2-, 3далаларга шоли, 4далага ёзнинг иккинчи ярмида сидерат ёки дон учун мош, соя, ўрис нўхат (ёзнинг биринчи ярмида дала мелиоратив ҳолати яхши-ланади), 5-, 6-, 7-далаларга шоли, 8далага беда билан дон учун баҳорги арпа, 9-далага икки йиллик беда экилади. Бу схемаларда шоли 66,6-70%ни ташкил этади. Сабзавотчиликда сабзавот экинлари Алмашлаб экишнинг 360 асосий бўғини кўп йиллик ва бир йиллик ўтлардир. Экишда беда ва бошқадуккакли экинлардан кейин полиз экинлари, карам, пиёз, помидор экилади. Картошка, полиз экинлари, бодринг ва илдиз мевали экинлардан кейин эқилган карам ҳам мўл ҳосил беради. Бегона ўтлардан кўпроқ зарарланадиган пиёз, илдиз мевали саб-завот экинлари (сабзи, лавлаги, шолғом, турп), картошка, бодринг карамдан кей-ин эқилганда яхши самара беради. Сабзавот экинларини, одатда, илгари улар етиштирилган далага 3-4 йил оралатиб эқилгани маъқул. Ўзбекистоннинг иқлим шароитида бир далага такрорий экин экиб, йил давомида икки марта ҳосил олиш мумкин. Мас, сабзавот экинларининг 8 да-лали алмашлаб экиш схемасида (3:4:1) 1-далага беда (биринчи йили беда маккажўхори ёки арпа билан бирга экилади), 2-далага беда (икки йиллик беда), 3-далага беда (уч йиллик беда), 4-далага ўртаги сабза-вот (помидор, бодринг), 5-далага кечки сабзавот (кечки сабзавотдан олдин эр-таги картошка экилади), 6-далага кечки картошка (кечки картошкадан олдин эр-таги сабзавот экинларидан карам экила-ди), 7-далага сабзавот (пиёз), 8-далага кечки сабзавот (кечки сабзавотдан олдин эртаги картошка) экилади. Алмашлаб экиш тизими қишлоқ хўжалиги фанларининг янги ютуқлари ва тўпланган тажрибага мувофиқ такомиллаштириб борилади. Ад.: Турсунхўжаев 3. С, Сорокин М., Ғўза — беда алмашлаб экиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари, Т., 1978; Гречихин В. Н. и др., Севообороти в хлопководстве: Опит и проблеми, Т., 1982; Турсунходжаев 3. С, Болкунов А., Научниэ основи хлопкових севооборо-тов, Т., 1987.Абдураҳим Эрматов.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил