Алмат Маратович Бекбаев (1984-йил 14-июл, Қизилўрда, Қозоғистон ССР) — қозоғистонлик футболчи, дарвозабон.

Алмат Бекбаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алмат Марат ўғли Бекбаев
Таваллуд санаси 1984-йил 14-июн (1984-06-14) (42 ёш)
Таваллуд жойи Қизилўрда, Қозоғистон ССР
Бўйи 1.95 м (6 фт 5 ин)
Амплуаси Дарвозабон

Карераси

Клублардаги ўйинлари

Алмат Бекбаев футболчилик фаолиятини Чимкентнинг „Дўстлик“ ва „Ордабаси“ клубларида бошлаган, кейинги йилларда кетма-кет Қозоғистоннинг „Ясси Сайрам“ (Жанубий Қозоғистон вилояти), „Кайсар“ (Қизилўрда), „Ордабаси“, „Оқжайик“ (Уралск) ва Ўзбекистон ФК „Андижон“ клубларида ўйинларини ўтказган. Футболчи ушбу клубларнинг ҳеч бирида бир ярим йилдан ортиқ ўйин олиб бормаган.

2008-йилда „Ордабаси“га қайтиб, кетма-кет 5 йил давомида ушбу жамоа сафида ўйин олиб боради ва 2013-йил бошига келиб Қозоғистоннинг бошқа бир жамоаси — „Тобол“ (Қостанай) жамоасига ўтади.

2014-йилда Бекбаев „Актобе“ клуби сафига келиб қўшилади[1]. Мавсумнинг биринчи ярмида у „Тобол“ билан шартномада келтирилган талабларни бузган ҳолда „Актобе“га ўтгани учун уч ойга дисквалификация қилинади[2]. Икки мавсум давомида Андрей Сиделников ва Стас Покатиловларнинг соясида фақат биттагина ўйин ўтказади.

2016-йил феврал ойида Бекбаев „Ордабаси“ клуби сафига қайтади[3]. 2017-йилда клуб билан илк бор Қозоғистон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритади.

2018-йилда Бекбоэв худди Павлодарнинг „Иртиш“ клуби иккита кастингида қатнашади. Аввалига клуб павлодарлик фахрий Давид Лорияни „Ордабаси“га жўнатиб, ўрнига Бекбаевни қабул қилади[4]. Кейинчалик эса ёзги трансфер ойнасида эса Бекбаев ўрнига „Жетису“ жамоасидан ёшроқ дарвозабон Жўрахон Бобохоновни клуб таркибига қабул қилади[5].

2019-йилги мавсумда Бекбаев „Жетису“ жамоасининг асосий дарвозабони бўлган, аммо 1-май куни „Иртиш“ жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда чап қўлидан жароҳат олиб, жамоа сафидан чиқишга мажбур бўлади[6].

Терма жамоадаги ўйинлари

Бекбаев 2012-йил 1-июн куни Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют ўйинини амалга оширади. Футболчи майдонда биринчи бўлимни тўлиқ ўтказади, иккинчи бўлимда эса унинг ўрнига Антон Цирин туширилади.

№ Сана Учрашув манзили Рақиб Ҳисоб Бекбаэв ўтказиб юборган голлар Мусобақа
1. 2012-йил 1-июн Олмаота, Қозоғистон Қирг'изистон 5:2 2 Ўртоқлик учрашуви

Ютуқлари

„Ордабаси“ клуби таркибида
  • Қозоғистон кубоги (2011);
  • Қозоғистон чемпионатининг бронза медали (2017).

Манбалар

  1. ↑ „Бекбаев присоединился к «Актобе»“. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-июн.
  2. ↑ „Вратарь ФК «Актобе» Алмат Бекбаев дисквалифицирован на три месяца“. 2018-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-июн.
  3. ↑ „Вратарь Алмат Бекбаев вернулся в «Ордабасы»“. 2018-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июл.
  4. ↑ „Алмат Бекбаев: "Не мог терпеть отношение «Ордабасы»“. 2018-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июл.
  5. ↑ „«Иртыш» и «Жетысу» обменялись вратарями“. 2018-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-июл.
  6. ↑ „Вратарь «Жетысу» выбыл из строя на длительный срок“. 2019-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-май.

Ҳаволалар