Олмаота ёки Алмати (қозоқча: Алматы́) (1921-йилгача Верний; ўрта асрларда Алмату) — Қозог'истоннинг энг катта шаҳри ҳисобланади. 1929 — 1998-йилларда мамлакат пойтахти. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни, 2 аэропорт бор. Орқа Или Олатови тизмасининг шимолий ён бағри этакларида, 650- 950 м баландликда,Тян-Шан тоғининг шимолида, Қозоғистон Республикасининг жанубий-шарқида жойлашган. Январнинг ўртача ҳароратии — 8 °C, июлники 22,9 °C. Алмати шаҳрида 1,434,755 киши истиқомат қилади (2011). Алматининг ЯИМи 2010-йили 18,8 млрд АҚШ долларини, ҳар бир киши бошига ҳисоблаганда 19 минг АҚШ долларини ташкил қилиб, Қозог'истоннинг ЙАИМ ининг бешдан бир қисмини ташкил қилади.

Олмаота

қозоқча: Алматы́
республика аҳамиятига эга шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
43°15′0″Н 76°54′0″Э / 43.25000°Н 76.90000°Э / 43.25000; 76.90000
Мамлакат Қозоғистон
Ҳукумат
 • Аким Сагинтаэв Бакитзҳан Абдирович
Асос солинган 1854-йил
Аввалги номлари Алма-Ата, Алмату
Майдон 682[1] км2 (263 кв ми)
Маркази баландлиги 506 м
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2014-йил)
1,600,000 киши [2]
Зичлиги 2,346 киши/км2
Миллий таркиб қозоқлар 70 %
руслар 20%
уйг'урлар 5,45 %
корейслар 1,84 %
татарлар 1,33 %
озарбайжонлар 0,72%
ўзбеклар 0,65%
украинлар 0,56%
дунганлар 0,55%
олмонлар 0,41 %
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +7 727[3]
Почта индекс(лар)и 050000—050063[4]
Автомобил коди А, 02
Olmaota xaritada
Olmaota
Олмаота
Olmaota xaritada
Olmaota
Олмаота

Аҳолиси

Шаҳар аҳолисининг ярмидан ошиғини қозоқлар ташкил қилади. Қозоқлардан бошқа руслар, уйг'урлар, татарлар, украинлар ва бошқалар ташкил қилади. Чет элликларнинг ичида энг кўпи турклар. Норасмий баёнотга кўра аҳоли сони 2 миллионнан ортиқ, расмий баёнот бўйича Алматида аҳоли 1,8 миллионни ташкил қилади.

Алматининг аҳолиси

Тарихи

Шаҳар даставвал 1854-йилда Заилийское ҳарбий истеҳкоми сифатида қозоқлар жойлашган Алмати қалъаси ёнида қурилди. Кейинчалик бу истеҳком Верний деб аталди. 1867-йилда Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида янги ташкил этилган Еттисув вилоятининг марказига айланди. У даврда саноат корхоналари бўлмаган, аҳолининг кўпчилиги деҳқончилик билан шуғулланган.

Иқтисоди

Тунги Алмати
Ал Фараби шоҳ кўчасидаги бизнес марказ

Шаҳарда машинасозлик ва металлсозлик саноати („Поршен“, станоксозлик, механика-тажриба, паст волтли аппаратура ишлан чиқариш) корхоналари етакчилик қилади. Алматида Қозоғистон енгил саноат корхоналари маҳсулотининг 28 % ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик ва мўйна, ип-газлама комбинатлари, ип-йигирув, трикотаж, поябзал, тикувчилик фабрикалари фаолият кўрсатади. Озиқ-овқат саноати (гўшт-консерва, ун-ёрма, макарон фабрикаси, сут, шампан виноси, мева-консерва, қандолатпазлик, чой қадоқлаш, ликёр-арақ, вино, пиво, ачитқи заводдлари) корхоналари маҳаллий хом ашё асосида ишлайди. Электротехника заводи ҳам фаолият кўрсатади. Қурилиш материаллари, ёғочсозлик, темир-бетон конструксиялари ва қурилиш деталлари заводлари бор. Алматининг ёқилғи-энергетика базаси Қарағанди ҳавзасининг кўмири, кўмир ва мазут билан ишлайдиган иссиқлик электр стансиялари, Катта Алмасай дарёсидаги ГЕС каскадлари, Или дарёсидаги Қопчиғай ГЕСдир. Алматида тижорат банклари, қўшма ва кичик корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Ижтимоий соҳа

Қозоғистон ФА, 16 олий ўқув юрти, 13 музей, республика кутубхонаси. театрлар, телемарказ, шаҳар машаққатга сазовор бинолар: Абак номплаги қозоқ опера ва балет театри (1941), Ҳукумат уйи (1957), Республика саройи (1970), „Қозоғистон“ меҳмонхонаси (1977). Алматининг турар жой мавзелари бир неча марта зилзиладан қаттиқ шикастланган. Охирги зилзилалар 1911 ва 1921-йилларда содир бўлди. Шунингдек, сел ҳам вақт-вақти билан анча зиён етказиб туради. Шу боис селга қарши иншоотлар қурилган. Алмати — йирик туристик ва спорт маркази. Шаҳардан жанубда Орқа Или Олатови туристик зонаси ҳамда курортлар бор. Алмати яқинида „Медео“ қишки спорт мажмуи ишлаб турибди.[5]

Мустақиллик даври

1993-йилги қарор бўйича шаҳар номи рус тилида Алма-Атадан Алматига ўзгартирилди.

1997-йили Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан давлат пойтахти Алматидан Астанага кўчирилди.

1998-йилнинг 1-июлида Алмати шаҳрининг мавқеи ҳақида янги қонун қабул қилинди. Бу қонун бўйича Алмати илмий, маданий, тарихий, молиявий ва ишлаб чиқариш маркази бўлди.

Машҳур одамлар

Полина Ледкова-ошхона китоблари муаллифи, фудблогер

Наталя Назарова-театр ва кино актрисаси

Димаш Адилет-бизнесмен, блоггер, телекўрсатув иштирокчиси

Владимир Жириновский-сиёсий ва давлат арбоби

Ирина Линдт-актриса

Радионова Светлана-Росприроднадзор раҳбари[6][7][8]

Транспорт

Ал Фараби шоҳ кўчаси
Самал тумани

Автобус, троллейбус, трамвай, такси, метро

Алмати шаҳрида йўловчиларни ва юк ташийдиган шаҳар йўналишларида 24 ташийдиган ва ўзлари 2000 автобус, 46 трамвайлар, 191 троллейбусларни бошқариш билан „Аламтиээлектротранс“ МКК шуғулланади. 2011-йили 16-декабрда Қозоғистон Республикасининг 20 йиллик мустақиллик байрамига бағишлаб 8 км ни ташкил қилган метро топширилди.

Манбалар

  1. ↑ „Указ о расширении границ города Алматы“. 2014-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-январ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-04-22 санасида архивланган)
  2. ↑ „Какие земли присоединили к Алматы?“. 2014-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-май.
  3. ↑ „Алмати вилоятининг телефон кодлари“. 2021-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-ноябр.
  4. ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2021-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-ноябр.
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  6. ↑ ҳттпс://тасс.ру/энcйcлопедиа/персон/радионова-светлана-геннадевна
  7. ↑ ҳттпс://федпресс.ру/персон/2733024
  8. ↑ ҳттпс://www.глобалмск.ру/персон/ид/5777