Aloe
Алоэ, алой – Пиёзгулдошлар оиласига мансуб доим яшил, кўп йиллик ўтлар (баъзан дарахтлар) туркуми. Тропик ва субтропик минтақаларда ўсади. Қарийб 180 тури маълум. Алоэ турлари гултувакда ҳам ўстирилади; уларнинг барги семиз, серсув, қалин ва тиканли. Алоэ баргидан олиниб қуритиладиган шира – сабур сурги сифатида, консервация қилинган шарбати эса турли яраларни, куйган терини, гастритни даволашда ишлатилади. Алоэнинг баргидан олиниб консервация қилинган биостимуляторларга бой экстракта организм мустаҳкамлигини оширувчи восита сифатида тери остига юборилади.

Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |