Алогизм (юнонча: а – инкор қўшимчаси, логос – идрок) – илмий билишда мантиқий фикрлашнинг ролини инкор этадиган оқим. Алогизм тарафдорлари табиат ва ижтимоий ҳаётнинг тараққиёти ҳеч қандай қонуният, тартиб ва заруриятга боғлиқ эмас, уларда тартибсизлик ҳукмрон, деган назарияни олға сурадилар. Алогизм интуиция, ишонч, ақидаларни мантиққа қарама-қарши қўяди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил