Aloqa uzeli
Алоқа узели — 1) телеграф, телефон, почта орқали юбориладиган хабарлар оқимини бирлаштириш ва тақсимлаш учун хизмат қиладиган алоқа тармоғининг таркибий қисми. Тармоқ Алоқа узели электр алоқа тармоқларининг тузилишига мувофиқ 3 хилга: телеграфлар ва шаҳарлараро телефон стансиялари амалга оширадиган асосий Алоқа узелига; катта сиғимли телеграф стансиялари ва шаҳарлараро АТС амалга оширадиган вилоят Алоқа узелига; кичик сиғимли телеграф стансиялари ва туман АТСлари амалга оширадиган туман Алоқа узели га бўлинади. Радиоэшиттириш узели тармоқ Алоқа узелининг бир тури ҳисобланади; 2) аҳолига, ишлаб чиқариш корхоналарига, ташкилотларга турли алоқа хизмати кўрсатиладиган алоқа корхонаси.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |