„Алоқабанк“ — Ўзбекистондаги аксиядорлик тижорат банки. 1994-йил 12-октабрда рўйхатдан ўтган. Тошкент шаҳрида жойлашган. Қорақалпоғистон (Нукус шаҳри) ва Хоразм (Урганч шаҳри) филиаллари бор. Республикада асосан алоқа тармоғини қайта қуриш ва ривожлантиришга оид давлат дастурларида иштирок этади. Фан-техника ютуқларини ривожлантиришга кўмаклашади. Давлат бюджети касса ижросига доир ҳисоб-китобларни молиялаштиради, ҳамда мижозларга турли банк хизматларини кўрсатади. Аксиядорлик капитали суммаси (млн сўм, 1997-йил 1-январ ҳолатига кўра) 42,3, захира капитали 10,5, берилган кредитлар 136,9, кўрилган йиллик фойда 67,8, жами активлари 724,1[5].

Алоқабанк АТБ
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Шиори Ўсишни хоҳлаганлар учун
Лицензияси №48 (21-октабр 2017-йил)[1][2]
Фаолияти Банк хизматлари
Биржа листинги УЗСЕ: АЛКБ
Асос солинган 1994-йил 12-октябр[3]
Ходимлари 1325 киши (1-январ 2021-йил)
Аудитор Делоитте
Сайти ҳттп://www.алоқабанк.уз
Алоқабанк Викиомборда

Ютуқлари

2021-йилда Глобал Банкинг & Финанcе Аwардс 2021 жаҳоннинг етакчи молия ташкилотлари рейтингини эълон қилди. Рейтингда Алоқабанк Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк сифатида қайд этилган[6].

Расмий иловаси

Банкнинг расмий иловаси — Зоомрад ҳисобланиб, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган[7].

Илова ёрдамида мобил алоқа, интернет, коммунал хизматлар ва кўплаб бошқа хизматлар учун тўлов амалга ошириш мумкин. Шунингдек, банк карталари ўртасида пул ўтказмалари ҳам йўлга қўйилган. Тўловлар ва ўтказмалар учун иловада кешбек берилиши кўзда тутилган. Кешбек саноқли банк иловаларидагина тақдим қилинади[8].

Манбалар

Ҳаволалар

Расмий саҳифа:ҳттпс://банк.уз/уз/орг/алоқабанк