Алсифер — алюминий — кремний — темир тизимидаги қотишма. Магнит сингдирувчанлик хоссаси юқори. Алсифер таркибида 5,4% алюминий (А1), 9,6% кремний (Си) ва 85% темир (Фе) бўлади. Алсифер магнит жиҳатидан юмшоқ қотишмалар жумласига киради. Алсифердан трансформатор, электр генератори ва электр двигателлар ўзаги тайёрланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил