Инглиз бурғуси (италянча: cорно инглесе, франсузча: cор англаис, олмонча: Энглисч Ҳорн ) ёки алт гобой – симфоник оркестр таркибига кирувчи ёғоч дамли чолғу асбоби.

Инглиз бурғуси
Бошқа номлари алт гобой
Тури

Пуфлама мусиқа чолғулари
Регистри

Кичик октавадаги ми нотасидан — иккинчи октавадаги си бемол нотасигача

Чаладиган қисми сурнайга ўхшаш, бироз эгилган шаклда бўлади. Ноталар скрипка калитида ёзилади, аммо эшитилишида квинта пастроқ янграйди. Тембри гобойга қараганда тўлароқ ва юмшоқроқ бўлади. Симфоник оркестр партитурасида ноталари гобойдан кейин ёзилади. Одатда оркестрда бир дона инглиз бурғуси ишлатилади. Рейнголд Глиэр „Фарғона байрами“ номли увертюрасида 3-4 та гобойлар ўрнига 2 та инглиз бурғусидан фойдаланган. Баъзан бир созанда гобой партиясини инглиз бурғуси билан чалади, бунда чолғу асбобини алмаштириш мута ин белгиси билан кўрсатилади[1][2].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар