Алтамира – Испаниянинг Сантандер вилоятидаги қоятош расмлари сақланган ғор. 1875-йилдан испан археологи Марселино Саутуола топиб ўрганган. Ғорда ранг-баранг бўёқпар билан ишланган ҳайвонлар (ёввойи от, тўнғиз, буғу ва тоғ эчкилари)нинг тасвирлари топилган. Суратларнинг узунлиги 2,2 м гача етади. Расмлар яхши сақланган, ўта кузатувчанлик, ҳайвонларнинг анатомик тузилиши ва ҳолатининг аниқ берилиши, шаклларни ясашда чизиқ ва бўёқ доғларини эркин қўлланиши билан диққатни жалб этади. Алтамира тасвирларининг топилиши палеолит даври ғор ва қоятош расмларини ўрганишга туртки бўлди. Ғордаги тасвирий санъат обидаси мадлен даврига оид. Алтамира ғоридаги маданий қатламлардан юқори палеолитнинг салютре ва мадлен даврларига мансуб тош қуроллар ва турли ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил