Altmax Holding
Алтмах Ҳолдинг – Марказий Осиёда углеводород саноатининг йирик лойиҳалари ишлаб чиқилаётган инвестиция холдинг компанияси[1]. 2015-йилда Кипрда давлат рўйхатидан ўтган. Компания ҳозирда Ўзбекистон Республикасида иккита мустақил нефт ва газ лойиҳасини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 2017-йилда компаниянинг 50% улуши Россия шахмат федерацияси президенти Андрей Филатов томонидан сотиб олинган[2].
| Тури | углеводород хизматлари компанияси |
|---|---|
| Мақоми | амалда |
| Ишга тушган санаси | 2015 |
| Ҳудудий хизмати | Марказий Осиё |
| Асосчи(лар)и | Бахтиёр Фозилов |
| Вебсайти | алтмах.cом.cй |
Ҳақида
2017-йили Россия шахмат федерацияси президенти Андрей Филатов компаниянинг 50 фоиз улушини сотиб олган ҳамда бу ҳақида шундай деган[3]:
“Алтмах Ҳолдинг Лтд”даги иштироким ҳақидаги нотўғри ва нохолис талқинни ўз ичига олган бир қатор Европа оммавий ахборот воситаларининг сўровларига жавобан шуни ма’лум қиламизки, аввалроқ расмий манбаларда хабар қилинганидек, Бригҳттреэ Ҳолдинг Лтд орқали мен ваколатли компаниянинг 50% улушига эгаман. Мен улушни жаноб Фазиловдан сотиб олдим, бу битим якунланганидан кейин э'лон қилинган.
Лойиҳалари
Компаниянинг 1-лойиҳаси Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, шу билан бирга, Урга, Оқчалоқ ва Чандир нефт ва газ конлари гуруҳини ўзлаштириш. 2021-йилда якунланган лойиҳа жами 718 та қудуқни қуриш ва 784 та мавжуд қудуқни капитал таъмирлашни ўз ичига олади. Инвестицияларнинг умумий қиймати 695 миллион АҚСҲ долларини ташкил этади.
Сурхондарё вилоятидаги „Мустақилликнинг 25 йиллиги кони“ ҳудудида қидирув ва ўзлаштириш ишларини ҳамда табиий газни қайта ишлаш бўйича газ-кимё мажмуасини қуриш. Лойиҳа 2025 йилга қадар тўлиқ якунланиши режалаштирилган. Умумий сармояси 5 миллиард АҚСҲ долларини ташкил этади[4]. 2020-йилда компания Ўзбекистон жанубидаги 1,5 минг МВт бўлган газ иссиқлик электростансиясини қуриш учун 1,8 миллиард доллар миқдорда инвестиция киритган[5][6][7].
Манбалар
- ↑ „Алтмах Ҳолдинг Овервиэw“. питчбоок.cом.
- ↑ „Узбекистан не передавал все нефтегазовые месторождения России — министр энергетики“. Газета.уз.
- ↑ „Андрей Филатов'с Статемент Cонcернинг Фалсе Интерпретатион оф Ҳис Партиcипатион ин Алтмах Ҳолдинг Лтд.“. ручесс.ру.
- ↑ „ОУР ПРОЖЕCТС“. алтмах.cом.cй.
- ↑ „Алтмах Ҳолдинг инвестирует 7,8 млрд в строительство ТЭЦ в Узбекистане“. ревиэw.уз.
- ↑ „Алтмах Ҳолдинг Андрея Филатова построит в Узбекистане ТЭЦ мощностью 1,5 ГВт и стоимостью 1,8 млрд долл“. гтт.ру.
- ↑ „Андрей Филатовнинг Алтмах Ҳолдинг компанияси Ўзбекистонда иссиқлик электр стансиясини қуришга сармоя киритмоқда“. Юз.уз.