Алтруизм (лотинча: „алтер“ – бошқа, бошқалар) – бошқаларнинг фаровонлиги учун беғараз ғамхорлик билан боғлиқ фаолиятни англатувчи тушунчадир. Фидойилик яъни ўз манфаатини бошқа бировнинг манфаати учун қурбон қилиш билан боғлиқ.

Шахс, бошқа одамлар ёки умуман олганда умумий манфаатлар учун „алтруизм“ атамаси файласуф Аугусте Cомте томонидан илмий муомалага киритилган. Унинг фикрича, алтруизм „бошқалар учун яшаш“ меъёрининг тимсолидир, инсоният жамиятини янада инсонпарварлаштириш сари ўзгартиришнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Шу билан бирга, Аугусте Cомте алтруизмга асосланган ахлоқни, христиан ахлоқига қарама-қарши қо'йган. Унинг фикрича, нажотга интилиш худбинликнинг намоён бўлиши ҳисобланади.

Аугусте Cомте алтруизмнинг икки турини ажратиб кўрсатади:

  1. ҳайвонларга хос (инстинктив алтруизм);
  2. инсонга хос бўлган, тамаддун таъсирида ривожланган ва гўёки туғма хусусиятга айланган алтруизм.

Cомтедан анча олдин, алтруизм ахлоқий тамойил сифатида мавжуд бо'лган. Масалан, Суқрот шахснинг худбинлигини жиловлайдиган ахлоқ қонунининг асоси “олиш эмас, балки бериш” эканини та’кидлаб, бошқаларга фойда келтириш истаги инсонда кучлироқ, деб ҳисоблаган. Ахлоқий онг шакли сифатида алтруизм тушунчаси Шафтесбери, Адам Смитҳ, Дейвид Юм, Готтфриэд Леибниз, Иммануэл Кант, Лудwиг Андреас Феуэрбач, шунингдек, Ж.-Ж. Руссо каби мутафаккирлар томонидан ривожлантирилган. Алтруизм феноменининг турли илмий та’рифлари муаллифнинг қайси фан соҳасига мансублигига боғлиқ. Фалсафа ва ахлоқда алтруизм одамлар жамоасига хос бўлган ўзаро табиий мойилликни тан олишга асосланган ахлоқий талаб шакли сифатида қаралади. Социологиянинг асосчиларидан бири Éмиле Дуркҳеим алтруизмни шахснинг жамият томонидан тўлиқ ўзлаштириши, я’ни унинг шахсий интилишлари жамият талабларига мослашиб, жамият ме’ёрларини тўлиқ қабул қилиши сифатида изоҳлайди. Психологик нуқтаи назардан, алтруизм кўпинча садоқат, ҳамдардлик, раҳм-шафқатга асосланган бошқаларга беғараз хизмат кўрсатиш сифатида талқин этилади. Бунда алтруист ўз хоҳиш-истакларидан воз кечиши, ҳатто ўз фаровонлигини қурбон қилиши мумкин. Психологияда алтруизм ба’зан просоциал хатти-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида ҳам қаралади. Айрим ҳолларда алтруизмни худбинлик билан солиштириш мумкин. Ба’зи тадқиқотчилар эмпатия бошқа одамга ёрдам бериш эҳтиёжини ошириш ёки камайтиришга бевосита та’сир қилишига асосланиб, алтруизм ва эмпатик ёрдамни ажратадилар.

Шу нуқтаи назардан, ҳаяжонланиш ҳолатидан чиқиш ва эмпатия натижасида юзага келадиган раҳм-шафқатнинг камайиши шахсий ноқулайликни камайтиришга ўхшаб, эгоистик импулс сифатида талқин қилинади. Бироқ, Мартин Хоффманга кўра, бундай қараш ҳаракат мақсади ва унинг оқибатлари ўртасидаги фарқни э’тибордан четда қолдиради: инсон бирор ҳаракатдан кейин қониқиш ҳиссини ҳис қилиши, у айнан шу туйғуни бошдан кечириш учун ҳаракат қилганини англатмайди. Ҳеинз Ҳеcкҳаусеннинг фикрига кўра, қониқиш ҳисси ҳар қандай ният амалга оширилгандан кейин пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли, уни ҳар қандай, жумладан, худбин мотивация учун мезон сифатида қабул қилиш ма’носиздир.Христианликда ҳаракатга туртки бўлган алтруизм Исо Масиҳнинг „Ўз яқинингни ўзинг каби сев“ (Мат. 22:39, Марк 12:31, Луқо 10:27) даъватида акс эттирилган.