Алушта — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар (1902-йилдан). Қрим ярим оролнинг жанубий соҳилида жойлашган. Аҳолиси 37,6 минг киши (1991). Иқлимий курорт. Симферополдан 45 км ва Ялтадан 32 км. Қримнинг жанубий соҳилидаги бошқа курортларга нисбатан иқлими анча салқин. Тарих ўлкашунослиги, табиат музейлари бор. Шаҳар ВИ асрда вужудга келган. ХИВ асрдан генуяликларнинг, 1475-йилдан туркларнинг қўл остида бўлган. 1783-йилда Алуштани Россия босиб олган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил