Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Alvasti

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Алвасти (туркча: албасти; татар, қирг'из, қозоқ: албасты, чуваш: Алпастă, озарбайжонча: Албасдı, русча: Албасты́) - Туркий халқлар ва айрим қо'шни халқлар дунёқарашида ёвуз аёл руҳи, айбнинг тимсоли ҳисобланади. Одатда бадбашара, яланг'оч, сочлари сариқ ва ёйилган, ко'краклари осилиб қолган аёл қиёфасида тасвирланади. Айрим ривоятларда унинг учинчи ко'зи ва узун тирноқлари борлиги ко'рсатилган. Туркий тилларда ал қизил, басти эса босим ёки босиш ма'носини билдиради.

Турли халқлар мифологиясида номланиши

  • Авар: '' авар. албастИи''
  • Озарбайжон: '' озар. албасдı''
  • Арман: " арм. Ալք — али, алк"
  • Балқар: '' алмасты́''
  • Бошқирд: ''албаҫты''
  • Грузин: "али"
  • О'збек: ''албасты́''
  • Олтой: ''алвасти́''
  • Мо'г'ул халқлари:"алмас"
  • Но'г'ай: ''албаслы́''
  • Татар: "албасты"
  • Турк: " тат. албастı"
  • Туркман: ''албассы''
  • Тожик: ''албасти''
  • Чечен: ''алмазы''
  • Чуваш: ''алпастă''
  • Сог'д: ''албасты''
  • Рус: ''албасты́''
  • Қозоқ: "албасты"
  • Қо'миқ: "албаслы́"
  • Қирг'из: ''албарсты́''
  • Ёқут: "абааһы — абаси, абааси"

Турли халқлар фолклори

Шумер фолклори

Шумер халқларида алвасти ҳақидаги афсонага о'хшаш, лекин туркий халқлар авсонаси билан бог'лиқлик мавжуд бо'лмаган, афсона учрайди.Талмуднинг айрим талқинларида Лилит, Одам атонинг биринчи хотини, о'збошимчалиги ва мустақиллиги учун жаннатдан ҳайдалган[1]. Шундан со'нг Лилит атрофидаги ривоятларанинг ко'п қисми алвасти ҳақидаги афсоналарга о'хшаб кета бошлайди.

Арман фолклори

Алвасти афсонасининг яна бир версияси мавжуд. Арман фолклорида "Ал" деб номланади. Бу "туг'илиш шайтонидир. Ал туг'илмаган болаларни ко'р қилади ва жазосиз қолган жиноятлар содир этган аёлларнинг болаларининг тушиши ва о'лик туг'илишига сабаб бо'лади[2]. Бу шаклда Алвасти илондек сочлари, мис тирноқлари ва темир тишлари билан аланга руҳи сифатида намоён бо'лади... Алвасти нам жойларда яширинади[3]. Анн ва Имелнинг со'зларига ко'ра, худди шундай афсона Афг'онистонда топилган экан[3].

Рус фолклори

Бу со'з туркий халқлар билан ёнма-ён яшаган руслар томонидан Албаста, Лобаста, Лобоста, Лопаста каби о'злаштирилган ва ботқоқ, сув, сернам жойлар билан бог'лиқ мавжудодлар билан бирлаштирилган.  Албаст ҳақидаги рус ҳикоялари ривожланмаган, ко'пинча у шунчаки сув яқинида пайдо бо'либ ё'қолади.

Астрахон, Вятка ва Перм губерналарида Албасти даҳшатли, яланг'оч, катта ко'кракли, юнгли аёл сифатида тасвирлашган. Одатда сув бо'йида сочларини тараб о'тирган. Твер влоятида ялонг'оч, баҳайбат ва семиз аёл деб тасвирланган. Тахминан бир аршин келадиган ко'краклар, ба'зан елкаларига ташланган. Сочлари о'ралган ва ергача осилиб турган. У катта ботқоқларда, ко'лларда ва гирдобларда яшайди.  У о'зининг ташқи ко'риниши билан одамларда қо'рқув уйг'отади ва бундан ташқари о'з уйи ёнидан о'таётган одамларни тутиб, уларни ботқоқликка судраб кетади ва о'лимга қадар қитиқлайди. Саратов ва Астрахон вилоятларида алвастини девдай аёл ко'ринишида тасвирлашган. Сочлари то'зиб ётган, қо'ллари ва тирноқлари жуда узун, бармоқлари эса қийшайган. Унинг кулранг танаси этдан эмас, ко'поқ сувдан иборат деб ҳисобланган;  у бо'рон пайтида булутдан пайдо бо'лади. Уни учратиш жуда хавфли бо'лган. Саратов вилоятида, шунингдек, лобаста таниш одамга айланиши ва о'тиб бо'лмайдиган жойларга олиб келиши мумкинлигига ишонишган.

Этнограф ва фолклоршунос олим Д. К. Зеленин рус алвастисини сув париси билан бир деб ҳисоблаган. Фолклоршунос Э. Э. Левкиэвская ва Л. Н. Виноградова бунинг учун етарли асослар ё'қлигига э'тироз билдирди ва лобастани мустақил фолклор қаҳрамони деб билишган. Д. К. Зеленин ва М. Н. Власоваларнинг фикрига кўра, руслар фақат исмни о'злаштириб олишган, ва уни руҳларнинг ҳақиқий исмларини талаффуз қилиш тақиқланганлиги муносабати билан эвфемизм сифатида ишлатишган.

Мо'г'ул халқлари фолклори

Мог'уллар мифологиясида алвасти со'зига жуда о'хшаш алмасти ёки алмас номли афсонавий мавжудод мавжуд. Лекин бу со'з билан мо'г'ул халқлари қор одамни аташади.[4]

Туркий халқлар фолклори

Алвасти деярли барча туркий халқлар фолклорда ёвуз аёл руҳлари сифатида тасвирланади. Унинг асосий мақсади жазосиз қолган жиноят учун қасд олиш ва бу ё'лда одамларга ва оиласига турли зарарлар келтириш. Қадимда айрим туркий халқларда иситма билан кечадиган касалликларни ҳам шундай аташган, чунки бундай касаликни алвасти қо'зг'атади деб ҳисобланган. Лекин алвасти хақидаги афсоналар, майда тафсилотлари билан, ҳар бир туркий халқда о'згача.

Шарқшунос ва О'рта Осиё халқлари маданят тадқиқотчиси С. М. Андреэв, кейинчалик эса этнограф ва диншунос олим В. Н. Басилов алвасти аслида сув ва унимдорлик билан бог'лиқ бо'лган илоҳа деб ҳисоблашган. Аста-секин унинг образи таназулга учраб ҳозирги шакилга келиб қолган[5].

Озарбайжон фолклори

Озарбайжонлар алвасти - ко'плаб ҳасталиклар келтириб чиқаришига ишонишган. Турли ривоятларда алвастилар тушда келиб бо'г'иши айтилган.

Тозаликка э'тибор бермайдиган уйларга алвасти кириб асосан болаларда иситма ко'тарилишини келтириб чиқаради.

Ҳомиладор аёл қон ё'қотишни бошлаганда, у турли хил нарсаларни ко'ра бошлайди. Унинг ко'з о'нгида энг ко'п қо'рқадиган нарса келади. Натижада, у ба'зида ҳушини ё'қотади. Бу вақтда алвасти унинг ко'крагига тиз чо'киб, нафас олишни то'хтатади. Ҳомиладор аёл еб-ича олмайди ва юраги ог'рийди.

Бошқирт фолклори

Бошқирдларда алвасти - албасти (бошқ. албаҫты) деб аталади. То'зг'иган, узун, сарг'иш сочлари ва тиззаларигача осилган ко'кракли аёл деб тасвирланади. Базида эса - узун соқолли эркак сифатида намоён бо'лади.  Албасти ҳайвонлар ёки жонсиз нарсалар шаклини ҳам олиши мумкин.

Бошқирдларнинг тасаввурига ко'ра, албасти - бахциз ҳодиса ва шаҳидлик натижасида вафот этган ёки дафн маросимига риоя қилмасдан дафн этилган одамнинг саргардон руҳи.  Мисол учун, у адашган руҳ ёки чо'киб кетган одамнинг руҳи бо'лиши мумкин.

Одатта албастига - сеҳрли китоб, тароқ ва танга тегишли бо'лади.  Афсонага ко'ра, унинг тарог'ига эгалик қилган киши, албастини унга хизмат қилишга мажбур қилиши мумкин.

Бошқирд тилшуноси Ф.Г.Ҳисамидинованинг тахмининга ко'ра "албасти" со'зининг келиб чиқиши - алп босди со'зига бориб тақалади.

Бошқирдлар қадим замонларда албасти унумдорлик ёки о'чоқ ма'будаси бо'лган деб ҳисоблашади..  Аммо кейин ма'буда о'зига этиқод қилувчиларни ё'қотади. Э'тиқоднинг о'згариши ва бошқирд халқининг мифологик қарашлари о'згариши билан ва ёвуз руҳлардан бирига айланади.[6]

Татар фолклори

Татарларда алвасти - албасти ( тат. албасты) деб оталади. Татар халқининг афсонааларига ко'ра у ухлаётган одамни буг'ади. Татарлар бу сўзнинг келиб чиқишини қуйдагича тушунтиришади: эҳтимол у ал (қўл) ва басти (я’ни қўл билан босувчи, бу'гувчи) ёки ал(ни) басди (я’ни ко'кракни босувчи) сўзларининг бирикмасидан келиб чиққан деб ҳисоблашади.

Афсонага ко'ра, у келганда, одам босинқираб қолади ва қанчалик қичқирмоқчи бо'лмасин, қичқиролмайди.  Одам қо'рқиб уйг'онгандан со'нг, албасти тушиб қолади.

Бошқа ривоятларга ко'ра албасти баҳайбат чумоли ко'ринишига кириб йўлда одамни кузатиб боради.

Татар афсоналарга ко'ра албасти ит ҳуришни ва хо'роз қичқиришни ёқтирмайди.

Ба'зи афсоналарда алабастер темир ко'кракли аёл сифатида намоён бо'лади.  Ё'ловчиларни уриб ўлдиради.

Қишлоқларда болалар кечқурун юрмааслиги учун алабасти билан қо'рқитишган.  Айтишларича, у пичанзорларда яшаб, кечалари далада ёлғиз юрганларнинг қонини ичади.[7]

О'збек фолклори

Н. П. Остроумов Тошкентда, мулла Абдул-Ҳалимдан, ёзиб олган ҳикоясида Алвасти Иблиснинг синглиси эканлиги айтиб о'тилади.

Зоҳир Қо'чқоров томонидан Қашқадарёда ёзиб олинган фолклор ма'нбаларида, алвасти кичкина мавжудод ко'ринишида тасвирланган. У турли ко'ринишларга кира олади ва усти беркилмаган сувга тушиб уни ифлос қилиши айтилган.

Қозоқ фолклори

Қозоқлар ҳамда қирг'излар қора (кара) алвасти, энг зарарлиси ва сариқ (сары) ёки сасиқ (сасык) алвастини фарқлаганлар.

Манбалар

  1. ↑ Баринг, Анне анд Жулес Cашфорд, эдс. Тҳе мйтҳ оф тҳе годдесс: Эволутион оф ан имаге. Викинг Адулт, 1991. ИСБН 0-14-019292-1. паге 82
  2. ↑ Cоултер, Чарлес Русселл анд Патриcиа Турнер, эдс. Энcйcлопедиа оф Анcиэнт Деитиэс. Охфорд Университй Пресс, 2000. ИСБН 0-7864-0317-9, паге 212
  3. ↑ 3,0 3,1 Анн, Мартҳа анд Имел, Доротҳй Мерс. Годдессес ин wорлд мйтҳологй. АБC-CЛИО, 1993. ИСБН 0-19-509199-Х паге 316
  4. ↑ „Қор одам: уйдирма ва ҳақиқат“ (Рус тили). Қаралди: 2023-йил 19-июл.
  5. ↑ Басилов, Владимир Николаевич. „Албасты“. Мифологический словарь/Гл.ред. Е.М. Мелетинский - М.:'Советская энциклопедия', 1990 г.- 672 с. (Рус тили).{{cите магазине}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  6. ↑ Ефимова Е. С.. Башкирский мифологический словарь. Уфа: Вагант, 2010 — 15--бет. 
  7. ↑ „Татар афсоналари“ (Рус тили). Қаралди: 2023-йил 19-июл.