АЛВОН — 1) турли ранглар мажмуи. Чунончи, бир жойда жамланиб, кўзга ташланиб турган бир неча рангдаги қоғозларни — Алвон қоғоз дейилади; 2) қизил тус, қизил ранг; 3) қизил ранг газлама. Алвон кўйлак — қизил матодан тиқилган кўйлак. Шиор ёки бирор ситата ёзилган қизил тусли газлама ҳам Алвон дейилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.