Alyuminatlar
Алюминатлар — алюминат кислоталар (ортоалюминат ҲжАИОж, метаалюминат НА1О2 ва бошқалар)нинг тузлари, алюминий оксиднинг бошқа металлар билан ҳосил қилган кимёвий бирикмалари, умумий формуласи Р [А12О4] (Р-Са, Мг, Ср, Ва, Бе ва ҳоказо). Табиатда энг кўп тарқалган. Ишқорий металларнинг Алюминатлар сувда яхши эрийди. Алюминатлар турли соҳаларда ишлатилади. Масалан, натрий Алюминатлар НаА102 газламаларни бўяшда ишқор сифатида қўлланади; калсий Алюминатлар Са (АЙУ2)2 тез қотадиган гилтупроқли сементнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади; шпинеллардан (айрим ИИ гуруҳ металлар А.) оловбардош материаллар ишлаб чиқаришда ҳамда қимматбаҳо тош сифатида фой-даланилади (яна қаранг Алюминий). Ҳозирги вақтда нодир металларнинг А. алоҳида амалий аҳамиятга эга. Улар махсус керамика, лазер ва оптик шишалар, о'та электр ўтказувчан материаллар олишда, ядро техникасида ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида нодир элементлар оксидларининг ўрнига ишлатиладиган материаллардир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |