Амандик Габбасович Баталов (қозоқча: Амандық Ғаббасұлы Баталов)(1952-йил 22-ноябр, Нукус) – қозоқ сиёсатчиси, 2014—2021-йилларда Олмаота вилоятининг ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Амандик Баталов
Таваллуди 1952-йил 22-ноябр (1952-11-22) (73 ёш)
Фуқаролиги  Қозоғистон
Касби Сиёсатчи

Биографияси

1952-йил 22-ноябрда Нукус (ҳозирги Ўзбекистон) шаҳрида туғилган. Арғин қабиласининг Қанжиғали уруғига мансуб[1]. 1975-йилда Жамбул ирригация ва мелиорация қурилиш институтининг „муҳандислик ва гидротехника“ факултетини муваффақиятли тамомлаган[2].

1981—1985-йиллар – „Олмаатаотделстрой“ трестининг СМУ-37 катта иш бошқарувчиси, бош муҳандиси ва бошлиғи лавозмиларида фаолият юритган[2].

1985—1987-йиллар – КПСС Ленинский туман қўмитаси инструктори, қурилиш ва саноат материалларини ишлаб чиқариш заводи ишчиларининг касаба уюшмаси вилоят қўмитаси котиби, КПСС Олмаота шаҳар қўмитасининг қурилиш ва шаҳар хизматлари бўлими инструктори лавозмиларида ишлаган[2].

1987—1989-йиллар – Қурилиш ва саноат қурилиш материаллари ходимлари касаба уюшмаси вилоят қўмитаси раиси бўлиб фаолият юритган[2].

1989—1991-йиллар – Қозоғистон ССР Вазирлар Кенгаши бошқармаси қурилиш ва қурилиш материаллари саноати бўлимининг етакчи мутахассиси ва бош мутахассиси лавозимларида фаолият юритган[2].

1991—1992-йилларда – Қозоғистон ССР Президенти девонининг қурилиш, қурилиш материаллари саноати бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган[2].

1992-йил – Қурилиш саноати ва технологиялари консерни вице-президенти лавозимида ишлаган[2].

1992—1994-йиллар – Олмаота шаҳри Калининский туман ҳокими ўринбосари бўлган[2].

1994—1995-йиллар – Ленинский тумани маъмурияти бошлиғи бўлган[2].

1995—2001-йиллар – Олмаота шаҳрининг Жетису тумани ҳокими лавозмида фаолият юритган[2].

2001-йил июн – 2008-йил апрел ойларида, Олмаота вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлган[2].

2008-йил апрелдан 2014-йил август ойига қадар Олмаота вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган[2].

2014-йил августдан 2021-йил ноябр ойигача Олмаота вилояти ҳокими вазифасини бажарган[2][3].

2016-йилда у „Нур Отан“ партиясидан Қозоғистон парламенти Мажлиси депутатлигига номзод сифатида кўрсатилган[2].

Шунингдек, 2001-йилдан буён Олмаота ва Олмаота вилояти волейбол федерацияси президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Волейбол бўйича спорт устаси. 2008-йил июн ойидан – „Жетису“ Ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси Миллий компанияси директорлар кенгаши аъзоси, 2014-йил декабр ойидан – „СПК Жетису“ НК ОАЖ директорлар кенгаши раиси[2].

Манбалар

  1. ↑ Қаңжиғали шежіреси, Құрастирушилар Ғ.Умаров, Қ.Әлімжанов, бас редактор Негимов Серік 558 бет, Астана 2017 – ИСБН 9786013026701
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 2,14 „Баталов Амандык Габбасович (персональная справка)“. 2020-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-март.
  3. ↑ „Указом Главы государства Баталов Амандык Габбасович освобожден от должности акима Алматинской области“. 2021-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.