Amansio Ortega
Амансио Ортега Гаона (испанча: Аманcио Ортега Гаона; 28-март 1936-йил, Лион вилояти, Испания) — тадбиркор, миллиардер, Зара, Массимо Дутти[1], Бершка, Ойшо, Пулл & Беар, Утерқуэ[2], Страдивариус каби брендларни ўз ичига олган Индитех йирик корпорацияси раҳбари[3][4]. Шунингдек, Ортега уй-жой, банк, туризм, газ саноатига ҳам[3] сармоя киритган. Футбол лигасида улуши ҳам бор[5]. 2012-йилда Блоомберг уни Европанинг энг бой кишиси[1] деб эълон қилди. 2013-йилда Форбес журналининг дунё бойлари рўйхатида 57 миллиард доллар бойлиги билан 3-ўринни эгаллади[6]. 2014-йилда унинг бойлиги 64 млрд. долларга етди.
| Амансио Ортега | |
|---|---|
| Аманcио Ортега Гаона | |
| Таваллуди |
1936-йил 28-март Лион вилояти, Испания |
| Турмуш ўртоғи | Росалия Мера (1966-1986), Флора Перес (2001-йилдан) |
| Болалари |
Сандра Ортега Мера Марк Марта |
| Веб-сайти | www.фаортега.орг |
Биографияси
Амансио камбағал хизматчилар оиласида туғилган. Ёшлигидан кийим дўконида ташувчи бўлиб ишлаган[7]. Шу ерда Росалия Мера билан танишади ва кейинчалик (1966-йили) турмуш қуради. 14 ёшида оиласи билан бошқа шаҳарга кўчиб ўтади. Бу ерда бир италян моделерига ёрдамчи бўлади[8]. 1960-йили кийим дўконларидан бирида менежер бўлади[7]. 1972-йили у ўз тикувчилик фабрикасини очади[7]. 1975-йилда рафиқаси билан “Зорба” номли кийим дўконига асос солади[7][9]. Кейинроқ бу дўкон “Зара” деб номланди[9]. 10 йилдан сўнг Амансио ишлаб чиқариш ва савдо ишлари йирик холдингига асос солади[7]. 1991-йили Пулл & Беар, 1998-йили Бершка брендлари фаолиятини бошлайди[10]. 2011-йилда Ортега “Индитех” компанияси бошқарувидан кетди[5]. Шу йили 536 миллион долларга Мадриддаги 43 қаватли Пикассо минорасини сотиб олди[5]. 2017-йилда у дунёнинг энг бой одами бо'лди[11].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ортега Ис Эуропеъс Ричест Ман Ас Спаин Равагед Бй Дебт(ингл.) // Алех Cуадрос, Блоомберг, 14 июля 2012 года.
- ↑ Основатель Индитех стал самым богатым европейцем // Лента.ру, 14.06.2012.
- ↑ 3,0 3,1 Топ-20 богатейших людей мира — 2011 // Форбес, 10 марта 2011 года.
- ↑ Амансио Ортега Гаона
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Топ-20 мировых миллиардеров: как они богатели — Амансио Ортега // Форбес, 07 марта 2012 года.
- ↑ Форбес опубликовал рейтинг самых богатых людей мира // Форбес, 04.03.2013.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Амансио Ортега Гаона: «отец» доступной одежды для всех // Майский Андрей, ҳиссторй.ру, 16.09.2010.
- ↑ Мода по-быстрому // Сергей Панкратов, Итоги (журнал), № 12 / 614 (18.03.08).
- ↑ 9,0 9,1 Легенды моды — Зара. Самый быстрый модный бренд // Ольга Михайлина, wоман.ру.
- ↑ Амансио Ортега — один из богатейших людей мира
- ↑ „Дунёнинг энг бой одами энди Билл Гейц эмас“. 2017-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 31-август.
|
Бу саҳифа ўзбек зиёсфера ривожланиши биринчи босқичидан ўтган. | |
|
Агар сиз ушбу мақола сифатидан мамнун бўлмасангиз, ушбу саҳифада фикрларингизни ёзиб қолдиринг. | |
| Тадбиркор ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |