Амара Налло (2006-йил 18-ноябрда туғилган) – англиялик футболчи, Англия Премер-лигаси иштирокчиси „Ливерпоол“ клубида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди[2].

Амара Налло
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Амара Налло[1]
Таваллуд санаси 2006-йил 18-ноябр (2006-11-18) (19 ёш)
Таваллуд жойи Англия
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ливерпоол
Рақами 65
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000–2023 Wест Ҳам Унитед
2023– Ливерпоол
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2024– Ливерпоол 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2024– Англия У18 5 (0)
2024– Англия У19 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 25-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2024-йил 13-октябр учун)

Клубдаги фаолияти

"Вест Хем Юнайтед" клуби академиясининг тарбияланувчиси. 2023-йилда „Ливерпул“ клуби Наллони ўз таркибига қўшиб олган[3]. 2024-йил 28-февралда у биринчи марта „Саутгемптон“ жамоасига қарши Англия кубогидаги ўйини учун „қизиллар“нинг қайдномасига киритилган, бироқ майдонга тушмаган[4]. 2025-йилнинг 29-январида у „Ливерпул“ сафида дебют қилган. Чемпионлар лигасининг „ПСВ“ клубига қарши ўйинида захирадан майдонга тушган, аммо майдонга чиққанидан 4 дақиқа ўтгач қизил карточка олган[5][6]. 2025-йил 29-октабрда Кристал Пеласга қарши ЭФЛ кубоги ўйинида Алехис Маc Аллистер ўрнига, захирадан майдонга тушган. Амара клуб таркибида иккинчи марта майдонга тушди ва бироздан яна қизил карточка олган[7].

Терма жамоадаги фаолияти

2024-йил март ойида Налло Чехия, Германия ва Нидерландга қарши Пинатар Суперкубоги учрашувлари учун Англия У18 терма жамоасига илк бор чақирилди[8]. У 2024-йил 20-март куни Пинатар Аренада Чехияга қарши 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда ўз дебютини ўтказди[9].

2024-йил 12-октябрда Налло Марбеллада Нидерландга қарши 4:1 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Англия У19 терма жамоаси сафида илк бор майдонга тушди[10].

Ўйин услуби

"Wест Ҳам"нинг 16 ёшгача бўлган жамоаси мураббийи Cарлтон Cоле Наллони „марказий ҳимоянинг Роллс Ройcеъи“ деб таърифлаган[11]. Cоле, шунингдек, унинг „юқори салоҳиятга эга“ эканлигини, „ажойиб чап оёғи“ борлигини, „тўп билан ҳаракатланганда нафис кўринишини“ ва „икки оёғи билан ҳам“ тўп ўйнай олишини таъкидлаган[12].

Шахсий ҳаёти

Маълумотларга кўра, Наллонинг илдизлари Серра-Леоне давлатига бориб тақалади[13].

Фаолият статистикаси

Сўнги бор 2025-йил 29-октябрда бўлиб ўйинда иштирок этган
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига ФА кубоги ЭФЛ кубоги Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Ливерпоол У21 2023–24[14] — — — — 3[изоҳ 1] 0 3 0
2024–25[15] — — — — 1[изоҳ 1] 0 1 0
Тотал — — — — 4 0 4 0
Ливерпоол 2024–25[15] Премер-лига 0 0 0 0 1 0 1[изоҳ 2] 0 0 0 2 0
Cареэр тотал 0 0 0 0 1 0 1 0 4 0 6 0

Манбалар

  1. ↑ „Латест упдатед Премиэр Леагуэ сқуад лисц фор 2023/24“. Премиэр Леагуэ (2024-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 29-феврал.
  2. ↑ „А.Налло“. Соccерwай. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
  3. ↑ „Wҳо ис Амара Налло? Ливерпоол старлет ҳандед ФА Cуп чанcе монтҳс афтер Wест Ҳам трансфер“ (эн). Ливерпоол Эчо (2024-йил 28-феврал).
  4. ↑ „Ливерпоол вс. Соутҳамптон“ (эн). Соccерwай (2024-йил 28-феврал). 2024-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 30-январ.
  5. ↑ „Ливерпоол теэн Амаро Налло сент офф афтер 4-минуте cамео“ (эн). ЭСПН (2025-йил 29-январ). 2025-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 30-январ.
  6. ↑ „ПСВ вс. Ливерпоол“ (эн). Соccерwай (2025-йил 29-январ).
  7. ↑ „Ливерпоол - Cрйстал Палаcе“. ББC Спорт (2025-йил 29-октябр). Қаралди: 2025-йил 29-октябр.
  8. ↑ Дуркан, Жоанна „9 Ливерпоол плаерс cаллед уп бй Энгланд – wитҳ 17-еар-олд эарнинг cареэр фирст“. Тҳис ис Анфиэлд (2024-йил 16-март). Қаралди: 2024-йил 18-март.
  9. ↑ „Репорт: Энгланд МУ18с 2-1 Cзечиа“. Энгланд Фоотбалл. Қаралди: 2024-йил 25-март.
  10. ↑ „Репорт: Нетҳерландс 1-4 Энгланд МУ19с“. Энгланд Фоотбалл. Қаралди: 2024-йил 13-октябр.
  11. ↑ Пеарcе, Жамес „Ливерпоол cомплете деалс фор Нёни анд Налло“. Тҳе Атҳлетиc (2023-йил 24-август). Қаралди: 2024-йил 28-феврал.
  12. ↑ „12 Аcадемй ёунгстерс сигн Счоларшипс“. wҳуфc (2023-йил 9-май). Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
  13. ↑ „Ливерпоол Сигнс Сиэрра Леонеан Десcент Амара Налло“. Сиэрралоадед.сл (2023-йил 25-август). Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
  14. ↑ „Гамес плаед бй Амара Налло ин 2023/2024“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2024-йил 28-феврал.
  15. ↑ 15,0 15,1 „Амара Налло | Фоотбалл Стац | Ливерпоол | Сеасон 2024/2025 | Соccер Басе“. www.соccербасе.cом. Қаралди: 2025-йил 25-август.

Ҳаволалар

  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.