Amazonkalar
Амазонкалар – 1) кад. юнон афсоналаридаги жангчи аёллар. Ривоятларга кўра, Амазонкалар Кичик Осиёда ва Азов денгизи қирғоқларида яшаган ва наслини сақлаш мақсадида қушни қабила эркаклари билан йилда бир маротаба жинсий муносабатда бўлганлар. Улардан пайдо бўлган ўғил болаларни оталарига қайтариб, қизларга ўзлари ҳарбий тарбия берганлар. Камон тортганда халақит бермаслиги учун қизларнинг ўнг кўкракларини куйдиришган (Амазонка сўзи „кўкраксизлар“ деган маънони беради). Амазонка, одатда, латофатли аёллар сифатида тасвирланган. Улар ҳақидаги афсоналар кўп халқлар орасида тарқалган бўлиб, матриархат даврини акс эттиради; 2) Амазонка – отлиқ чавандоз аёл; 3) аёллар от минганда киядиган кийим.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |