Ёутай, Лхаса амбани ва полковник Френсис Янгхусбанд
Т'анг Та-Жен, Хо`таннинг ҳарбий Амбани. Болалари ва хизматкорлари билан

Амбан (манчу ва мо'г'ул : Амбан Амбан, Тибет : ཨམ་བན ་ ам бен, Чинесе 駐劄大臣, уйг'ур : ئامبان་ ам бен) манжур тилидаги атама бўлиб, “олий амалдор” деган маънони англатади, Син императорлик ҳукуматидаги бир қатор расмий унвонларга мос келади. Масалан, Буюк Кенгаш а'золари манжур тилида Cооҳаи нашūн-и амбан, Син генерал-губернаторлари эса Уҳери кадалара амбан деб аталар эди.).

Амбан сўзи хитой тилига 昂邦 (áнгбāнг) деб таржима қилинган.

Ҳозиргача Тибет, Синхай, Мо'г'улистон ва Шинжон ҳудудлари Син Хитойи тарикибига киргандан кейинги энг машҳур амбанлар Син империяси вакиллари (Манжурча: Серемšэме теҳе амбан ; Хитойча Зҳùзҳá Дàчéн ; Тибетча: Нганг паи). Юқоридаги ҳудудлари СИн империяси таркибига киритилса-да, ма'мурий вилоятлар сифатида бошқарилмаган, ко'плаб мавжуд бошқарув институтларини сақлаб қолган.

Син императори вакилларини протекторатдаги (масалан, Британия Ҳиндистон князлик штати) Европа резиденти (шунингдек, резидент комиссарлар деб ҳам аталади) билан таққослаш мумкин. Амбанларнинг ваколатлари худди вилоят ҳокимлари каби кенг эди. Лекин бу та'риф ҳар бир амбан учун мос келмайди, балки ма'лум тарихий шароит тақозоси сифатида берилган ваколатлар эди.

Тибет

Син императори Тибетда амбан тайинлади (хитойча 駐藏大臣). У Тибетнинг Буддизм бошқаруви устидан Син ҳокимияти учун вакиллик қилган ва Лхасада жойлашган 2000 дан ортиқ қо'шинларга қо'мондонлик қилган. Бош амбанга амбан ёрдамчиси (幫辦大臣) ёрдам берар ва иккаласи ҳам Синларнинг Лифан Юанига ҳисобот беришарди. Уларнинг вазифаларига Хитой ва ҳинд Непал қироллиги (Гҳорхас Cоунтрй) ўртасида воситачилик қилиш ҳам киради; котиб (хитойча: 夷情章京; йíқíнг) маҳаллий ишлар билан шуг'улланган. Лхаса, Ташилумбо ва Нгари шаҳарларида суб-префектлар сифатида учта хитойлик комиссар (йáнгтáи 糧台) жойлаштирилган эди.

Тибетда Син императори резиденсияси 1727-йилда жорий қилинган ва ко'пчилик элчилар Манжур саккиз байроқ қисмидан тайинланган. Ба'зи ҳолларда хан хитойлари ёки мо'г'уллар тайинланар эди. Императорлар Тибет сиёсатини назорат қилиш учун элчидан фойдаланганлар ва императорлар Сянлун, Жиақин ва Даогуанларнинг ҳар бири Далай Лама ва Панчен Лама Тибет бошқарувини амалга оширишда резиденсия раҳбарияти ё'л-ё'риқларига амал қилишлари шарт деган фармон чиқарган.

Хитойлик хан байроқдор Чжао Эрфенг Син ҳукумати томонидан Тибетнинг со'нгги Амбани этиб тайинланган. У Синхай инқилоби пайтида Син сулоласини аг'дариш ниятидаги Хитой республикачи инқилобий кучлари томонидан о'лдирилган. 1912-йилда Син сулоласи қулагандан со'нг, манжур Амбан Лиэн Ю ва унинг хитойлик аскарлари Лхасадан чиқариб юборилди.[1]

Шинжон

Жунгрия

Олтишаҳр

Олтишаҳр, я'ни олти шаҳар, уйг'урларнинг Ёрканд, Қашқар, Хо'тан, Куче, Оқсув ва Янги Ҳисор (ёки Уш-Турфон) шаҳарларидан иборат эди.[2] Син сулоласининг Жунғор хонлиги билан олиб борган урушлари уларни бу ҳудудга сиқиб чиқардива 1759-йилга келиб улар бу ҳудудни назорат қилишди.[2] Ёқуб бег қўзғолонидан кейин Олтишаҳр Шинжон маъмурияти таркибига киритилиб, 1884-йилда Син империясининг расмий вилоятига айланди. 1761-1865-йилларда Син империяси бугунги кунда жанубий Шинжоннинг бир қисмини ташкил этувчи Олтишаҳрга император резидентини тайинлади (Манжурча: ҳебеи амбан ; хитойча: зǒнглǐ ҳуíжиāнг шìwù 總理回疆事務參贊大臣). Империя резиденти Қашқар, Уш Турфон ёки Ёркентда истиқомат қилган ва минтақада Син ҳокимиятини амалга оширган. Император резиденти минтақанинг энг муҳим шаҳарларига юборилган ва у ердаги маҳаллий амалдорлар ҳисобланадиган (уйг'ур ھاكىمبەگ ҳаким бег, хитойча: 阿奇木伯克), маҳаллий император агентлари (Манжур: Баита иcиҳияра амбан ; хитойча: Бàншì 辦事大臣) ёрдамида назоратни амалга оширган. Маҳаллий император агентларига давлат хизматида ко`плаб унвонлар берилган ва улар император резиденти олдида жавобгар бо'лган.

Улан Батор

Маймачиндаги Зергуча Ямен амбанлари[3]

Муқаддас Улан Батор шаҳридаги амбан (мо'г'ул.Хурейний амбан но`ён, хитойча: 庫倫辦事大臣 Кùлúн бàншì дàчéн) Мо'г'уллар устидан Син назоратини о'рнатиш учун тайинланган. У барча ишларни назорат қилган ва чегарадаги Киахта шаҳрини ва у ерда руслар билан олиб бориладиган савдо-сотиқни назорат қилиш учун махсус топшириқлар олган. Улан Батор мо'г'ул халха қабилаларининг г`оявий раҳбари бо'лган Жебцундамба хутуктунинг қароргоҳи эди. Хутукту Тибет буддизмида ҳурматли шахслар орасида Далай Лама ва Панчен Ламадан кейин учинчи о'ринни эгаллайди. У шаҳарнинг г'арбий томонидаги муқаддас ҳудудда истиқомат қилган ва Син амбаннинг г`оявий қо`лловчиси сифатида фаолият олиб борган.

1912-йилда Син сулоласи қулагандан со'нг манжур амбани мо'г'ул қо'шинлари томонидан қувиб чиқарилди ва Россия орқали Хитойга о`тди.

Манжурия

Қадимги Синда амбан сўзи ҳарбий губернаторлар (昂邦章京, ангбанг-зҳангжинг, бу манжур амбан -жианггиннинг транскрипсиясидир; РЛ Эдмондс бу матнни инглиз тилига “губернаторнинг ҳарбий лейтенант-муовини” деб таржима қилган.[4]) сифатида Син империясининг шимоли-шарқий вилоятларида, я'ни Жилин ва Ҳеилонгжиангда қо`лланган. Минтақага тайинланган биринчи амбан-жианггин Нингута гарнизони қо'мондони Сархуда бо'либ, у 1653-йил июн ойида Нингутанинг амбан -жианггинига айланди

Манбалар

Адабиётлар

  • Ҳо, Даҳпон Давид. "Тҳе Мен Wҳо Wоулд Нот Бе Амбан анд тҳе Оне Wҳо Wоулд: Фоур Фронтлине Оффиcиалс анд Қинг Тибет Полиcй, 1905-1911." Модерн Чина 34, но. 2 (2008): 210-46.
  • Колмаš, Жосеф. Тҳе Амбанс анд Ассистант Амбанс оф Тибет, Арчив Ориэнтáлнí. Супплемента 7. Прагуэ: Тҳе Ориэнтал Институте, 1994.
  • Маерс, Wиллиам Фредериcк. Тҳе Чинесе Говернмент: А Мануал оф Чинесе Титлес, Cатегориcаллй Аррангед анд Эхплаинед, wитҳ ан Аппендих. 3рд эдитион ревисед бй Г.М.Ҳ. Плайфаир эд. Шангҳаи: Келлй & Wалш, 1897; репринт, Таипеи: Ч'энг-Wен Пуб. Cо., 1966.
  • Неwбй, Лаура Ж. Тҳе Эмпире анд тҳе Кҳанате: А Политиcал Ҳисторй оф Қинг Релатионс wитҳ Кҳоқанд C. 1760-1860. Леиден; Бостон: Брилл, 2005.
  • Норман, Жеррй. А Cонcисе Манчу-Энглиш Лехиcон. Сеаттле: Университй оф Wашингтон Пресс, 1978.
  • Шакя, Церинг. Тҳе Драгон Ин Тҳе Ланд Оф Сноwс (1999) Cолумбиа Университй Пресс. ИСБН 0-231-11814-7