Амбер Тйсиак (талаффузи: Амбер Тисиак) (2000-йил 26-январда туғилган) — белгиялик футболчи. Амбер Тйсиак Белгия аёллар супер лигаси клуби "Оуд-Ҳеверлеэ Леувен" футбол жамоаси ва Белгия аёллар миллий футбол терма жамоасида ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Амбер Тйсиак
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2000-йил 26-январ (2000-01-26) (26 ёш)
Таваллуд жойи Белгия
Бўйи 1.77 м
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ОҲ Леувен
Рақами 34
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
КФC Ҳелсон Ҳелчтерен
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2020 Генк
2020 ОҲ Леувен 41 (3)
Миллий терма жамоа‡
2015—2017 Белгиум У 17 8 (0)
2017—2019 Белгиум У 19 16 (0)
2021 Белгия 19 (5)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 8-октябр учун)

Ёшлиги

Амбер Тйсиак Белгиянинг Ҳоутҳален-Ҳелчтерен шаҳрида туғилган[1]. Амбер Тйсиак футбол ўйнашни тахминан 5 ёшида "КФC Ҳелсон" (Ҳелчтерен) футбол клубида (ўғил болалар билан) бошлаган[2].

Клублардаги фаолияти

Амбер Тйсиак 2016-йилда „Генк“ футбол клуби сафига қўшилган. Бу клуб сафида Амбер Тйсиак тўрт мавсум ўйнагач, 2020-йил апрел ойида „Оуд-Ҳеверлеэ Леувен“ футбол клуби сафига қўшилган[3].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Амбер Тйсиак илк бор 2015-йилнинг 28-ноябр куни Германиянинг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Белгиянинг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси сафида майдонга тушган эди[4]. Кейинчалик Амбер Тйсиак ёшлар ўйинларида мунтазам иштирок этди. Амбер Тйсиак Шотландияда бўлиб ўтган 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги 2019-йилги ЭУРО мусобақасида давомида Белгиянинг 19 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоасига сардорлик қилди[5].

Тйсиак Белгия аёллар миллий футбол терма жамоасидаги илк ўйинини 2021-йилнинг 18-февралида, Брусселдаги Қирол Баудоуин стадионида Голландия аёллар миллий футбол терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида (6:1) ўтказди[6].

Амбер Тйсиак 2021-йил 25-ноябр куни 2023-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Арманистон аёллар миллий футбол терма жамоасига қарши кечган учрашувда (19:0 ҳисобидаги ғалаба) ўзининг биринчи хет-трикини қайд этди[7].

Фаолият статистикаси

2022-йил 8-октябр ҳолатига кўра;
Терма жамоа ва йил бўйича ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Белгиянинг 17 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси

(У 17)

2015-йил 1 0
2016-йил 3 0
2017-йил 4 0
Жами 8 0
Белгиянинг 19 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси

(У 19)

2017-йил 1 0
2018-йил 7 0
2019-йил 8 0
Жами 16 0
Белгия аёллар миллий футбол терма жамоаси 2021-йил 10 3
2022-йил 9 2
Жами 19 5
Амбер Тйсиак томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2021-йил 25-ноябр Ден Дреэф, Леувен, Белгия  Арманистон 4-0 19-0 2023-йилги ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаши
2 6-0
3 13-0
4 2022-йил 28-июн Ҳерман Вандерпоортенстадион, Лиэр, Белгия  Люксембург 3-1 6-1 Ўртоқлик увҳрашуви
5 5-1

Манбалар

  1. ↑ „Пресентинг Амбер Тйсиак“. ҳлн.бе. Қаралди: 2022-йил 28-сентябр.
  2. ↑ „РБФА : Амбер Тйсиак“. www.рбфа.бе. Қаралди: 2022-йил 28-сентябр.
  3. ↑ „Дриэ Генкиэс бепроэвен ҳун гелук ин Леувен“ (Дутч). Оуд-Ҳеверлеэ Леувен (2020-йил 20-апрел). 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
  4. ↑ „РБФА У16 : БЕЛ-ГЕР Фриэндлй“. www.рбфа.бе. Қаралди: 2022-йил 28-сентябр.
  5. ↑ „РБФА : Амбер Тйсиак“. www.рбфа.бе. Қаралди: 2022-йил 28-сентябр.„РБФА : Амбер Тйсиак“. www.рбфа.бе. Ретриэвед 28 Септембер 2022.
  6. ↑ Чарлиэр, Дриэс. „На ҳаар дебуут биж де Ред Фламес онтвангт Амбер Тйсиак (ОҲЛ) ҳаар эх-cлуб КРC Генк : "Wе ҳеббен иэц гоэд те макен"“ (Дутч). Ҳет Лаацте Ниэуwс (2021-йил 25-феврал). Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
  7. ↑ „Амбер Тйсиак“. Роял Белгиан Фоотбалл Ассоcиатион. 2021-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган.