Амен — Франсия шим.даги шаҳар. Сомма дарёси бўйида. Сомма де-партаментининг ма’мурий маркази ва Пикардия тарихий ўлкасининг энг катта шаҳри. Аҳолиси 136 минг киши (1990). Темир йўл тугуни. Тўқимачилик саноати (ипгаз-лама, духоба ва трикотаж тўқиш), метал-лургия, машинасозлик ва кимё заводлари бор. Қадимда А. (Самаробрива) да гал-ларнинг амбиан қабиласи (шаҳар номи шундан) яшаган. А. тарихий воқеаларга бой. Шаҳар Иккинчи жаҳон уруши даврида қаттиқ шикастланган. Уни қайта тиклаш-да тарихий қиёфаси асраб қолинган. Франсияда энг катта Нотр-Дам готика собори (ХИИИ—ХВ асрлар) ҳамда ХИИИ—ХВИИИ асрларга оид бошқа ме’морий ёдгорликлар сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил