Amenoreya
Аменорея (юн. а — инкор қўшимчаси, мен — ой ва рҳео — оқаман) — олти ой ва ундан кўпроқ муддат ҳайз кўрмаслик. Агар аёл илгари ҳайз кўрмаган бўлса, бирламчи, олдин ҳайз кўриб юрсаю, маълум вақтдан сўнг ҳайз қони узоқ вақтгача ёки бутунлай тўхтаб қолса, иккиламчи Аменорея бўлади. Физиологик Аменорея балоғатга етмаган қизларда, ҳомиладорлик, бола эмизиш ва климактерия даврида учрайди. Патологик Аменорея оғир инфексион касалликлар (терлама, сил, сепсис), умумий дармонсизлик, моддалар алмашинувининг бузилиши, ички секресия безлари фаолиятининг ўзгариши, организмнинг заҳарланиши, бачадонга турли эритмалар қуйилиши туфайли рўй беради. Баъзан Аменореяда касаллик белгилари кузатилади, юз ва бошга қон кўп келиб, тўсатдан иссиқ сезилади, кейинчалик эса эт увушади, совуқ тер босади, қулоқ шанғиллайди ва бошқа Ҳайз сикли бузилган ҳолларда дарҳол врачга учрашиш ва унинг кўрсатмаларига амал қилиш лозим.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |