Амида (ибр. “Тик турмоқ”) - яҳудийликда ибодатларнинг асосий қисми бўлиб, доим тик ҳолатда амалга оширилади. Талмудда одатда ибодат деб юритилади.ТаНаХнинг бир неча ўринларида ибодат қилишга амрлар учрайди.Бироқ, қадимда яҳудийликда ибодатлар тизимлаштирилган, қонунийлаштирилган матнлар мавжуд эмас эди. Ибодатларнинг асосий қисми қурбонлик келтириш орқали бўлган. Бобил асирлиги (мил. авв. ВИ аср)дан сўнггина куннинг асосий ибодати қай тарзда ва қачон амалга оширилиши белгилаб қуйилди. Талмудда қайд қилинишича, амида ибодатининг матни илк бор “Буюк йиғилиш” (мил. авв.У-Ш асрларда фаолият олиб борган яҳудийликдаги диний-қонунчилик мажлиси)да формулировкаси шакллантирилган. Иккинчи Ибодатхонанинг вайрон қилинишига қадар (70 йил) ибодат белгилаб қўйилган матнга эга эмас эди, фақатгина умумий структураси ишлаб чиқилган эди.Ибодатлар Худога ҳамд айтиш билан бошланиб, якунда шукрона сўзлар билан тугаганини кўриш мумкин.Таннайлар даврига қадар мазкур тарзда, қолаверса, ёзма матн орқали ибодат қилиш та’қиқланган.Бироқ, Ибодатхонананинг вайрон этилиши натижасида ибодатхона хизматини қилиш тўхтагач, ушбу ибодатнинг аҳамияти ортиб борди.Шундан келиб чиққан ҳолда, Амида, қайсидур ма’нода, Ибодатхонада амалга оширилган қурбонликнинг ўрнини босувчи сифатида қабул қилинди. Шу сабабли, милоднинг ИИ асрида наси Гамлиэеле ИИ даврига келиб, жамоавий ва якка тартибдаги ибодатларнинг матнини ёзишга қарор қилинди. Юқорида қайд қилинганидек, амидани ўқишқурбонликнинг ўрнини англатгани сабабли, кун давомида уни уч маротаба - тонгги (шахарит), кундузги (минха) ва кечки (маарив) ибодат вақтида ўқилиши белгилаб қуйилган. Шанба, рош-ходеш ҳамда байрам кунлари “мусаф” деб номланган тўртинчи ўқиш, Иом-Кипурда эса, “неила” номли бешинчиси ҳам қўшилган.Мазкур ибодатларни амалга ошириш вақти Ибодатхонада келтирилган қурбонлик вақтларига мосланган.Тонгги ибодат қуёш чиқишидан бошлаб, куннинг учдан бир қисми тугагунича, кундузги ибодат - куннинг иккинчи ярмида, кечки ибодат эса, тун давомида ўқишликка рухсат берилади. Мусаф кун давомида тонгги ва кундузги ибодатлар орасида ўқилади. Ушбу белгиланган вақтлардан ташқари ҳам Амида ибодатини куннинг исталган вақтида ўқишлик мумкин. Амида ибодати якка ҳолатда ҳам, синагогада жамоавий ҳолатида ҳам амалга оширилиши мумкин.Амида жамоавий тарзда амалга оширилганда бошланишида ҳар бир ибодат қилаётган киши махфий тарзда, сўнг ибодатни бошқарадиган (хаззон) баланд овозда ўқилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 31.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.