Амилоидоз — ҳужайрадан ташқарида оқсиллар алмашинувининг бузилиши, оралиқ тўқималарда аномал фибриллали мураккаб оқсиллар — амилоид ҳосил бўлиши ва тўпланиб қолиши; ирсий омилга боғлиқ; сурункали касалликлар (масалан, остеомиелит) ва ҳоказо асорати сифатида юзага келиши мумкин. Амилоидоз паренхима атрофияси, склероз ва аъзоларнинг функсионал етишмовчилигига олиб келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил