Amin
Амин (араб. – ишончли, ҳалол):
1) Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик ваҳийи келмасидан бурунги даврда у зотнинг ниҳоятда ҳалол, ростгўй бўлганликлари туфайли халқ томонидан берилган лақаб (Муҳаммад Амин, яъни Муҳаммад ҳалол, ишончли).
2) Амир Темур ва темурийлар даврида асосан молия ва қишлоқ хўжалигини бошқариш ишлари билан шуғулланувчи амалдор бўлиб, давлат девони томонидан тайинланган.
3) Бухоро амирлиги ва Туркистон генерал-губернаторлигида бир ёки бир неча кичик қишлоқни бошқарувчи ҳамда халқ томонидан сайланган амалдор. Бухоро амирлигида Амин амлокдорга, Туркистон генерал-губернаторлигида эса бўлис (волост) бошлиғига бўйсўнган. Аминнинг асосий вазифаси аҳолидан ўлпон ва солиқ йиғиш, аҳоли устидан назорат қилиш, сув тақсимлаш (Амини об) эди. Бозорда мол сотувчилардан бозор ҳақи йиғувчи амаддор ҳам Амин дейилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |