Амин Райҳоний (1876-1940) – араб ёзувчиси (Ливан). Амин Райҳоний ўз асарлари („Файсал биринчи“, 1925; „Ироқ қалби“, „Нажднинг янги тарихи“, 1929 ва бошқалар)да бир халқ устидан иккинчи бир халқнинг ҳукмронлик қилишига, адолацизлик ва зулмга қарши чиқди. Унинг асарлари араб адабиёти ривожига сезиларли таъсир кўрсатди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил