Aminjon Ismoilov
Аминжон Исмоилов (1931-йил 6-декабр, Тошкент) — кимёгар олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), кимё фанлари доктори (1987), профессор (1989), Тошкент фармацевтика институтини тугатган (1952). Ўзбекистон Фанлар академияси полимерлар кимёси бўлимида, Пахта селлюлозаси кимёси ва технологияси бўлимида (1960—1973), Биоорганик кимё бўлимида лаборатория мудири (1973—1997), 1997-йилдан шу институтда бош илмий ходим. Асосий илмий ишлари ғўза ва унга турдош ўсимликларнинг фенол моддалари кимёси, биологик роли, уларни тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида қўллашга оид. Исмоилов раҳбарлигида ғўза ўсимлигида учрайдиган госсипол моддаси асосида „госсипол линименти“, „мегосин малҳами“, „батриден таблеткаси“, „гозанидон таблеткаси“ каби шифобахш дорилар олинган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |