Aminlar
Аминлар – аммиакдаги водород атомларининг органик радикалларга алмашинишидан ҳосил бўлган бирикмалар. Аммиакдаги нечта водород атоми радикалга алмашинганига қараб, бирламчи, иккиламчи ва, ниҳоят, учламчи аминлар дейилади. Аминлар молекуласидаги аминогуруҳ сонига қараб моно-аминлар, диаминлар ва уч-аминларга бўлинади. Улар, аммиак сингари, асос хоссаларини намоён қилади, лекин ароматик аминлар аммиакка нисбатан анча кучсиз, алифатик аминлар эса кучли бўлади. Аминлар, одатда нитробирикмаларни қайтариш ёки углеводородларнинг галогенли ҳосилаларига аммиак таъсир эттириш йўли билан олинади. Улар ичида энг аҳамиятлиси ароматик аминлардир. Уни илк бор 1842-йилда Н. Н. Зинин синтез қилган. 1849-йилда эса Ш. Вюрс алифатик аминларни кашф қилди. Аминларнинг баъзилари табиатда эркин ҳолда алкалоидлар, аминокислоталар тарзида учрайди. Улар бўёқ саноатида, пластмассалар олишда, тиббиётда жуда кўп қўлланиладиган сулфаниламид препаратлар олишда ишлатилади.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |