Amir

Амир (арабча: امير – амр қилувчи, бошлиқ, ҳоким) – лашкарбоши, ҳоким, бек. Араб халифалигининг дастлабки халифалари ва умавийлар даврида алоҳида қўшин қўмондонлари амир деб аталиб, улар одатда забт этилган вилоятларга ноиб этиб тайинланганлар. Халифаларга Умар ибн ал-Хаттобдан бошлаб „Амир ал-мўминин“ („Мўминлар Амири“) унвони берилган. Аббосийлар даврида амир одатда халифаларнинг олий ҳукмдор эканлигини тан олган ҳокимлар, шунингдек халифаликка номигагина қарам бўлган собиқ ноиблар (ағлабийлар, тулунийлар, тоҳирийлар) ёхуд қурол кучи билан ўзлари давлат барпо этган мустақил ҳокимлар (саффорийлар, тазнавийлар, бувайҳийлар); уларни Х асрда султонлар деб ҳам атай бошлашган Х аср охири – ХИ аср бошида амир деб турли табақага мансуб ҳокимлар ва лашкарбошилар (айюбийлар, мамлуклар давлатлари ва бошқаларда) аталган. Ўрта асрларда Мовароуннаҳр хонликларида Амир ул-умаро, Амири шикор мансаблари мавжуд бўлган. Олтин Ўрда, сўнгра Мовароуннаҳр ва Эронда мўғуллар истилосидан сўнг амир деб улуслар бошлиқлари аталган (бек ёки нўён маъносида). Бу унвонни Амир Темур ҳам олган темурийлар сулоласига ман-суб шаҳзодалар Амирзода (амир ўғли) деб аталиб, мирзо унинг қисқартирилган шаклидир. ХВИИИ аср охиридан эътиборан Бухоро хонлиги ҳукмдорлари ўзларини амир деб атай бошлаганлар. Сафавийлар Эронида амир вилоят ҳокимлари (одатда қабила бошлиқлари, хонлар ва султонлар), Афғонистонда амир унвонини баракзойлар сулоласи ҳукмдорлари Дўстмуҳаммадхондан бошлаб олганлар. ХХ асрда монархик араб давлатларида (масалан, Саудия Арабистонида) амир ҳукмрон сулоланинг валиаҳд шаҳзодалари.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |