Амири — қовуннннг ўртапишар нави. Шакли чўзиқ (25-40 см), оғирлиги 3- 4 кг. Сирти тўрсиз (баъзи А.ларнинг фақат банд томонида бир оз тўри бўлади), усти йўл-йўл, оч ёки тўқяшил. Эти 4-5 см қалинликда, кўкимтир ёки қизғиш, куврак, жуда ширин, таркибида 12% гача қанд бор. Уруғи йирик, чўзиқ, оч сариқ. Уруғидан чиққанидан кейин 80-90 кунда ҳосили пишади. Асосан Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистонда экилади. Ҳосилдорлиги 300-350 с/га. Узоққа юборишга ва сақлашга чидамсиз.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амири“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.