Amitoz
Амитоз (юн. а — инкор қўшимчаси ва митоз) — ядронинг хромосомалар ҳосил қилмасдан тўғридан-тўғри бўлиниши. А. ҳужайранинг бўлиниши ёки ситоплазма бўлинмасдан фақат ядронинг бўлиниши, яъни икки ва кўп ядроли ҳужайранинг ҳосил бўлиши билан содир бўлиши мумкин. А. одатда ихти-сослашган, ўлиб кетадиган ҳужайралар, айниқса сут эмизувчилар муртаги пардаси ҳужайралари учун хос. А.га учраган ҳужайралар кейинчалик митотик усулда кўпайиш қобилиятини йўқотади. Кейин-ги тадқиқотлар А.ни ядронинг энг содда бўлиниш шакли сифатида илгари мав-жуд бўлган фикрларни тасдиқламади. Инфузориялар вегетатив ядроси (макро-нуклеус)нинг тўғридан-тўғри бўлиниши сиртдан Караганда А.га ўхшаб кеца ҳам, аслида митознинг шакл ўзгариши туфай-ли пайдо бўлган янги типдаги бўлиниш ҳисобланади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амитоз“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |