Amlokdor
Амлокдор (араб, амлок, мулк сўзининг кўплиги, форс-тожик. дор эга) — Бухоро хонлигидаги бекликларга қарашли энг кичик маъмурий бўлинма (амлокдорлик)ни бошқарувчи амал-дор. А. аҳолининг ўзига тўқ вакилларидан бўлиб, бек томонидан тайинланган ва бир неча катта ва кичик қишлоқлар унинг ихтиёрида бўлган. У хирож йиғиш, деҳқонлар етиштирган ҳосилни ҳисобга олиш, солиқ тўламаганларни жазолаш, жарима солиш каби ишлар билан шуғулланиб, котиб (мирзо), мироб, амин, оқсоқоллар ёрдамида амлокдорликни идора қилган. [1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амлокдор“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |