Ammiak
Аммиак — НҲ3, азотнинг водород билан ҳосил қилган энг оддий бирикмаси; ўткир ҳидли, рангсиз, заҳарли газ, қайнаш температураси 33,35 °C, суюқланиш температураси — 77,7 °C. Бир литр аммиакнинг оғирлиги 0,7713 г, сувда яхши эрийди. Аммиакнинг сувдаги эритмаси кучсиз асос. У табиатда соф ҳолда ниҳоятда оз миқдорда учрайди, азотли органик моддаларнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб туради. Аммиак тошкўмирни қуруқ ҳайдашда қўшимча маҳсулот сифатида олинади, аммо, асосан, азот билан водороддан синтетик усулда ҳосил қилинади:
- Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{Н2\ +\ 3Ҳ2 \ригҳтлефтарроwс 2НҲ3}} + 91,84 кЖ
реаксия фаолловчи оксидлар (Ал2О3, К2О, CаО, СиО2, МгО) ёрдамида суюқлантирилган Фе3О4-дан қайтариш усули билан олинган темир (катализатор) иштирокида, 300-1000 атм босим ва 500-550 °C температурада олиб борилади. Лабораторияда аммоний тузларидан олинади. Аммоний тузлари, мас, (НҲ4)2СО4, НҲ4НО3 ишқорий металл тузларига ўхшайди, лекин ишқорлар таъсир этганида Аммиак ажралиб чиқади. Аммиакнинг сувдаги эритмаси нашатир спиртдир. Аммиак асосан нитрат кислота олишга сарфланади.
Аммиак ҳам, аммоний тузлари сингари қишлоқ хўжалигида ўгит сифатида ишлатилади. Ундан совитувчи восита сифатида ҳам фойдаланилади. Аммиак Ўзбекистонда — Чирчиқ, Фарғона ва Навоий кимё комбинатларида синтез қилинади, бунинг учун лозим бўлган азот ҳаводан, водород эса Бухоро табиий газидан конверсия усули билан олинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |