Амоксициллин — дори воситаси, ярим синтетик антибиотик, пенициллинлар гуруҳининг кенг спектрга эга вакили, бактериал инфексияларни даволашда ишлатилади[1]. Унинг даволаш спектрига ўрта қулоқ инфексияси, тонзиллит, пневмония, тери инфексиялари ва сийдик йўллари инфексиялари киради[1]. Оғиз орқали ёки инексия йўли билан қабул қилинади[1][2].

Кенг тарқалган ножўя таъсирларига кўнгил айниши ва тошмалар киради[1]. Бундан ташқари у ачитқи инфекциялари ҳавфини ошириши мумкин, клавулан кислотаси билан биргаликда қўлланилганда диареяга олиб келиши ҳам мумкин[3]. Препарат пенициллинга аллергияси бўлганлар томонидан фойдаланилмаслиги керак[1]. Буйрак муаммолари да ишлатилиши мумкин бўлса-да, дозани камайтириш керак бўлиши мумкин[1]. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фойдаланиш ҳавфли эмас[1]. Амоксициллин бета-лактам антибиотиклар гуруҳига киради[1]. Фармакологик хусусиятларига кўра, у ампициллинга яқин, аммо ундан фарқли ўлароқ, ичилганда яхши биомавжудликка эга. Амоксициллин, бошқа кўплаб бета-лактам антибиотиклари сингари, маълум бактериялар томонидан ишлаб чиқарилган бета-лактамазалар томонидан парчаланишга мойил, шунинг учун у кўпинча клавулан кислотаси билан биргаликда қўлланади, бу кислота ферментларнинг ингибитори сифатида ишлайди.

Тиббиётда қўлланиши

Амоксициллин бир қатор инфекцияларни, жумладан ўткир ўрта отит, стрептококкли фарингит, пневмония, тери инфексиялари, сийдик йўллари инфексиялари, салмонелла инфексиялари, Лайм касаллиги ва хламидия инфексияларини даволаш учун ишлатилади[1][4].

Ўткир ўрта отит

Ўткир ўрта отитда 6 ойгача бўлган болалар одатда амоксициллин ёки бошқа антибиотиклар билан даволанади. Ўткир ўрта отит бўлган икки ёшдан ошган болаларнинг кўпчилиги амоксициллин ёки бошқа антибиотиклар билан даволашдан фойда келтирмаса ҳам, бундай даволаш икки ёшга тўлмаган икки томонлама ўткир ўрта отит бўлган (қулоқ дренажланиши билан кузатиладиган) болалар учун фойдалибўлиши мумкин[5][6][7]. Ўтмишда ўткир ўрта отитни даволашда амоксициллин кунига уч мартага буюрилган, бунинг натижасида кундалик амбулатория амалиётида дозани ўтказиб юбориш холатлари кузатилган. Ҳозирги кунда кунига икки марта ёки бир марта дозани ичиш худди шундай самарадорликка эга эканлиги ҳақида далиллар мавжуд[8].

Нафас олиш йўллари инфекциялари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) амоксициллинни „оғир“ бўлмаган пневмония учун биринчи даражали даволаш усули сифатида тавсия қилади. Амоксициллин Буюк Британия Миллий Соғлиқни сақлаш ва Таълим Институти томонидан катталардаги шифохонадан ташқари пневмония учун биринчи даражали даволаш усули сифатида якка ўзи (енгил ва ўрта даражадаги касаллик) ёки макролидлар билан биргаликда тавсия этилади. Амоксициллин куйдиргини постконтакт ингалациялашда касалликнинг ривожланишини олдини олиш ва профилактика мақсадида қўлланади[4] [ норасмий манба? ]. Синуситни аксарият ҳолатларда вируслар келтириб чиқаради, бунда амоксициллин ва амоксициллин-клавуланат самарасиз ҳисобланади[9], амоксициллиннинг каслликда озгина фойдасидан ножўя таъсири кўпроқ бўлиши мумкин[10].

Ҳелиcобаcтер пйлори

У Ҳелиcобаcтер пйлори келтириб чиқарган ошқозон инфексияларида кўп компонентли даволаш режимининг бир қисми сифатида самарали ҳисобланади. Одатда протон насоси инҳибиторларии (масалан, омепразол) ва макролид антибиотиклари (масалан, кларитромицин) билан бирга қўлланади; бошқа дори комбинациялари ҳам самарали[11].

Лайм боррелиози

Амоксициллин эрта Лайм тери боррелиозини даволашда самарали; Оғиз орқали юбориладиган амоксициллиннинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги анъанавий муқобил антибиотиклардан яхшироқ[12].

Тери инфексиялари

Амоксициллин баъзида тери инфексияларини даволаш учун ишлатилади[4], масалан, акне вулгарис[13]. Бу кўпинча доксисиклин ва миносиклин[14] каби бошқа антибиотикларга яхши жавоб бермайдиган акне вулгарис учун самарали даво ҳисобланади.

Ресурс чекланган шароитларда чақалоқлардаги инфексиялар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти амоксициллинни ота-оналар боланинг касалхонага ётқизилишини қабул қила олмайдиган ёки истамайдиган ресурслар чекланган ҳолатларда пневмония белгилари ва симптомлари бўлган чақалоқларни даволаш учун тавсия қилади. Амоксициллин гентамицин билан биргаликда касалхонага ётқизишнинг иложи бўлмаганда, бошқа оғир инфексиялар белгилари бўлган чақалоқларни даволаш учун тавсия этилади.

Бактериал эндокардит профилактикаси

Бундан ташқари, стоматология билан шуғулланадиган, касалланиш ҳавфли юқори одамларда бактериал эндокардитнинг олдини олиш, ўроқсимон ҳужайрали анемияси бўлган талоқсиз одамларда Стрептоcоccус пнеумониаэ ва бошқа капсулаланган бактериал инфекцияларнинг олдини олиш ва куйдиргининг олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади[1]. Бирлашган Қироллик уни инфекцион эндокардитнинг олдини олиш учун ишлатишни тавсия этмайди[15]. Тадқиқотларга кўра ушбу тавсиялар инфексион эндокардит билан касалланиш даражасига таъсир қилмаган[16].

Комбинацияланган даволаш

Амоксициллин кўпчилик б-лактам антибиотикларига, масалан, пенициллинга чидамли бўлган б-лактамаза ишлаб чиқарувчи бактериялар томонидан парчаланишга мойил. Шу сабабли, у б-лактамаза инҳибитори бўлган клавулан кислотаси билан комбинация қилиниши мумкин.

Фаоллик спектри

Аамоксициллин аминопенициллинлар оиласига кирувчи, ўртача таъсир доирасига эга бактериолитик б-лактам антибиотик, сезгир граммусбат ва граммусбат бактерияларни даволаш учун ишлатилади. Одатда бу синфда танланадиган дори, чунки у бошқа б-лактам антибиотикларига қараганда оғиз орқали юборилгандан кейин яхшироқ сўрилади. Умуман олганда, Стрептоcоccус, Баcиллус субтилис, Энтероcоccус, Ҳаэмопҳилус, Ҳелиcобаcтер ва Морахелла амоксициллинга сезгир, Cитробаcтер, Клебсиэлла ва Псеудомонас аэругиноса эса унга чидамли[17]. Баъзи Э. cоли ва Стапҳйлоcоccус ауреуснинг кўпгина клиник штаммлари амоксициллинга маълум даражада резистентлик ҳосил қилган.

Қўллашга кўрсатмалар

Амоксициллинга сезгир микрофлора келтириб чиқарган бактериал инфексиялар: нафас олиш йўллари ва юқори нафас йўлларининг инфексиялари (синусит[18], фарингит, тонзиллит, ўткир отитлар; бронхит, пневмония), сийдик таносил тизими (пиелонефрит, пиелит, систит, эндометрит, уретрит, эндометрит, сервицит), ошқозон-ичак тракти (перитонит, энтероколит, қорин тифи, холангит, холецистит,Ҳелиcобаcтер пйлори инфексияси келтириб чиқарган гастрит), тери ва юмшоқ тўқималар инфексиялари (рожа, импетиго, иккиламчи инфексияланган дерматоз, лептоспироз, листериоз, Лайм касаллиги (боррелиоз), дизентерия, салмонеллёз, салмонелла ташувчанлик, менингит, эндокардит (профилактика), сепсис.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Юқори сезувчанлик (шу жумладан, бошқа пенициллинлар, сефалоспоринлар, карбапенемларга ҳам), аллергик диатез, бронхиал астма, поллиноз, инфексион мононуклеоз, лимфоситик лейкемия, жигар етишмовчилиги, анамнезда ошқозон-ичак тракти касалликлари (айниқса, антибиотиклар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган колит), эмизиш даври, болалик ва қарилик.

Эҳтиёткорлик билан — ҳомиладорлик, буйрак етишмовчилиги, анамнезда қон кетиши.

Қўллаш

Овқатдан олдин ёки кейин ичилади.

Шифокор рецепти бўйича.

Дозани ошириб юбориш

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролитлар балансининг бузилиши (қусиш ва диарея натижасида).

Даволаш: ошқозонни ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли ич сурги дорилар, сув ва электролитлар мувозанатини сақлаш учун препаратлар; гемодиализ.

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 „Амохиcиллин“. Тҳе Америcан Соcиэтй оф Ҳеалтҳ-Сйстем Пҳармаcисц. 2015-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-август.
  2. ↑ „Амохиcиллин Содиум фор Инжеcтион“. ЭМC (2016-йил 10-феврал). 2016-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-октябр.
  3. ↑ Гиллиэс, М; Ранакусума, А; Ҳоффманн, Т; Тҳорнинг, С; МcГуире, Т; Гласзиоу, П; Дел Мар, C (17-ноябр 2014-йил). „Cоммон ҳармс фром амохиcиллин: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис оф рандомизед плаcебо-cонтроллед триалс фор анй индиcатион“. CМАЖ : Cанадиан Медиcал Ассоcиатион Жоурнал. 187-жилд, № 1. Э21–31-бет. дои:10.1503/cмаж.140848. ПМC 4284189. ПМИД 25404399.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Амохиcиллин“. Давис (2017). 2017-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-март.
  5. ↑ Венекамп, Родериcк П.; Сандерс, Шарон Л.; Гласзиоу, Паул П.; Дел Мар, Чрис Б.; Роверс, Мароэска М. (2015-06-23). „Антибиотиcс фор аcуте отитис медиа ин чилдрен“ (ПДФ). Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс. № 6. CД000219-бет. дои:10.1002/14651858.CД000219.пуб4. ИССН 1469-493Х. ПМИД 26099233. 2021-08-27да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2020-12-10.
  6. ↑ Венекамп, Родериcк П.; Сандерс, Шарон Л.; Гласзиоу, Паул П.; Дел Мар, Чрис Б.; Роверс, Мароэска М. (2015-06-23). „Антибиотиcс фор аcуте отитис медиа ин чилдрен“ (ПДФ). Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс. № 6. CД000219-бет. дои:10.1002/14651858.CД000219.пуб4. ИССН 1469-493Х. ПМИД 26099233. 2021-08-27да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2020-12-10.
  7. ↑ „Антибиотики при остром среднем отите у детей“. Cочране Либрарй.
  8. ↑ „Онcе ор тwиcе даилй версус тҳреэ тимес даилй амохиcиллин wитҳ ор wитҳоут cлавуланате фор тҳе треатмент оф аcуте отитис медиа“. Cочране Датабасе Сйст Рев. № 12. Деcембер 2013. CД004975-бет. дои:10.1002/14651858.CД004975.пуб3. ПМИД 24338106.
  9. ↑ Америcан Аcадемй оф Аллергй, Астҳма, анд Иммунологй (2012). „Фиве Тҳингс Пҳйсиcианс анд Патиэнц Шоулд Қуэстион“ (ПДФ). Чоосинг Wиселй: Ан Инитиативе оф тҳе АБИМ Фоундатион. Америcан Аcадемй оф Аллергй, Астҳма, анд Иммунологй. 3-ноябр 2012-йилда асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 14-август 2012-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () CС1 маинт: усес аутҳорс параметер ()
  10. ↑ Аҳовуо-Салоранта, А.; Раутакорпи, У. М.; Борисенко, О. В.; Лиира, Ҳ.; Wиллиамс Жр, Ж. W.; Мäкелä, М. (2014). Аҳовуо-Салоранта, Аннели (муҳ.). „Антибиотиcс фор аcуте махилларй синуситис“. Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс. № 2. CД000243-бет. дои:10.1002/14651858.CД000243.пуб3. ПМИД 24515610.
  11. ↑ „АCГ Cлиниcал Гуиделине: Треатмент оф Ҳелиcобаcтер пйлори Инфеcтион“. Ам. Ж. Гастроэнтерол. 112-жилд, № 2. Фебруарй 2017. 212–239-бет. дои:10.1038/ажг.2016.563. ПМИД 28071659.
  12. ↑ „Эффиcаcй анд Сафетй оф Антибиотиc Тҳерапй ин Эарлй Cутанеоус Лйме Боррелиосис: А Нетwорк Мета-аналйсис“. ЖАМА Дерматол. 154-жилд, № 11. Новембер 2018. 1292–1303-бет. дои:10.1001/жамадерматол.2018.3186. ПМC 6248135. ПМИД 30285069.
  13. ↑ „Адолесcент Аcне: Манагемент“. 2010-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган.
  14. ↑ „Амохиcиллин анд Аcне Вулгарис“. сcиэнcеофаcне.cом (2012-йил 5-сентябр). 2012-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-август.
  15. ↑ „CГ64 Пропҳйлахис агаинст инфеcтиве эндоcардитис: Фулл гуиданcе“. НИCЕ. 2011-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-июн.
  16. ↑ Тҳорнҳилл, МҲ; Даер, МЖ; Форде, ЖМ; Cорей, ГР; Чу, ВҲ; Cоупер, ДЖ; Лоcкҳарт, ПБ (2011-05-03). „Импаcт оф тҳе НИCЕ гуиделине реcоммендинг cессатион оф антибиотиc пропҳйлахис фор превентион оф инфеcтиве эндоcардитис: бефоре анд афтер студй“. БМЖ (Cлиниcал Ресеарч Эд.). 342-жилд. д2392-бет. дои:10.1136/бмж.д2392. ПМC 3086390. ПМИД 21540258.
  17. ↑ „Амохиcиллин спеcтрум оф баcтериал сусcептибилитй анд Ресистанcе“. 2018-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 8-апрел.
  18. ↑ Алексеева Н. С., Азнабаева Л. Ф., Антонив В. Ф. и др.. Оториноларингология: нац. рук.. ГЭОТАР-Медиа, 2009 — 469-бет. ИСБН 9785970413586.