Amon

Амон (ёки Амун) – қадимги мисрликларнинг бош илоҳи, фирʻавнлар ҳомийси. У дастлаб Фива маъбуди бўлган, бу шаҳар пойтахтга айланганидан сўнг унинг мавқеи ортган. Амон „кўринмас“, „яширин“ деган маъноларни англатиб, икки баланд, узун патли тож кийган инсон сифатида тасвирланган. Мисрликлар у ҳавода эсади, Амон ва она-қиролича никоҳидан фирʻавнлар дунёга келади, деб ишонганлар. Амон кейинчалик Ра илоҳига тенглаштирилган ва Амон-Ра деб аталган. Коҳинлар Фивада Рамзес ИИ ни тож кийдириш маросимида Амон номидан қуйидаги қутловни халққа ўқиб берганлар: „Бу менинг наслимдан бўлган ҳақиқий ўғлим, тахтимдаги ҳимоячим, Миср ҳукмдори“. Рамзес ИИ бу култдан унумли фойдаланиб, „Отаси“нинг Карнак ибодатхонасида ўзидан аввал ўтган фирʻавнларни таҳқирлаб, номларини ўчиртиради ва ўзини Амоннинг танланган, мағлубият кўрмайдиган қаҳрамон сифатида ёздирди. Коҳинлар уни доим Амон номидан қўллаб-қувватлаб туришган. Фирʻавн Эхнатон даврида Бош илоҳ сифатида қуёш маъбуди Атон (Атум) белгиланган, Амонга сиғиниш таъқиқланган. Бироқ Эхнатон вафотидан сўнг мисрликларнинг бош худоси – Амон илоҳи тикланган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 32-33.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |