Амораимлар (ором. «амора» - «устоз», «гапираётган киши») - 3-5 асрлар Бобил ва Фаластин раввинлари.Танахнинг оромий тилидаги шархдари - «Гемара»нинг муаллифлари. Дастлаб, оромий тилидаги “амора” сўзи дарсни тушунтираётган устознинг айтган сўзларини баланд овозда қайтарган шогирдни англатган.Амораимлар Мишнани тушунтириш ёки шарҳлашни ўзларининг асосий вазифалари деб билганлар. Тартибга кўра, Амораимлар Тавротни ўрганиш фаолияти учун молиявий маблаг' олмасдилар. Шу сабабли, уларнинг аксар қисми деҳқончилик, ҳунармандчилик ва тижорат билан шуғулланишган. Амораимлар даврини ўрганган мутахассислар уларни силсилаларга ажратишган. Дастлабки, беш авлод силсиласида ҳам фаластинлик ҳам бобиллик шарҳловчилар бўлган бўлса, икки сўнгги авлод вакиллари эса, фақат Бобилда фаолият олиб борган. Чунки, бу вақтга келиб Иерусалим Талмуди якунланган эди. Манбаларда уларнинг жами сони икки минг атрофида деб белгиланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 33.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.