Аморф ҳолат – модданинг конденсатланган ҳолати. Атом ва молекулалар тартибсиз жойлашганлиги туфайли модданинг физик хоссалари изотроп (барча йўналишларда бир хил) бўлиши билан ифодаланади. Модданинг кристалл ҳолатидан фарқли равишда бунда қаттиқ Аморф ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтиш аста-секин юз беради. Битум, қаҳрабо, смола – табиий Аморф ҳолатда, оддий шиша, эритилган кварс, бакелит – сунъий ҳолатда учрайди. Кристаллар аниқ температурада эрийди. Аморф жисмларда эса қиздириш натижасида уларнинг юмшоқлиги ортади, қовушоқлиги камая боради. Оддий шишалар учун бундай ҳолат 500-1000°да давом этади. Газ ва суюқлик ҳолатларини ҳам Аморф ҳолатига ўхшатиш мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аморф ҳолат“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.