Amos
Амос – ўн икки „кичик“ ҳисобланувчи Библия пайғамбарларидан бири. Милоддан аввалги ВИИИ асрда ҳаёт кечирган яҳудий пайғамбарлардан бири. Амос Байт Лаҳмга яқин Фекоя шаҳрида оддий чўпон бўлган. Бир кун унга ваҳий келиб, шимолий Исроил подшохдигига бориш ва қиёмат кунияқин қолганидан огоҳлантириш буюрилгани қайд қилинади. У Қадимги Исроилнинг асосий шаҳарларидан бири бўлган Вефил шаҳридаги ибодатхонада тарғибот ишларини олиб бораётган вақтда, маҳаллий руҳоний Амасия уни қувиб юборади. Шундан сўнг Амос ошкора даъват олиб бормасдан, унга келаётган ваҳийни ёза бошлайди. „Пайғамбарлар китоби“ номли апокрифик манбада қайд қилинишига кўра, Амос Амасиянинг ўғли томонидан оғир жароҳатланади ва вафот этади. У ўз ваъзларида бутпарастликни қаттиқ қоралаб, монотеизмни тарғб қилган. У ҳоким ва амалдорлар томонидан содир этилаётган ноҳақликлар, айниқса, судхўрликни қоралаб, мазлумларни худо Яхвенинг нажоти келгунича сабр қилишга чақирарди. Шунингдек, Амос камбағал ва мазлумларга нисбатан ғамхўрлик қилишни даъват қилган. У инсонийлик қурбонлик орқали яратганга хизмат қилишданда муҳимроқ эканини таъкидлаган. Унингпанд-насиҳатлари Библия таркибига киритилган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 33.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |