Ампир (франс. „эмпире“ – „империя“) – меъморлик ва безак санъатида ХИХ аср бошларида вужудга келган ҳамда классицизм ривожини ниҳоясига етказган услубдир. Шаклларнинг маҳобатлигига, безакларнинг жозибадорлигига (нишон, нақшларда) эришилди. Қадимги Рим, Юнонистон ва Миср бадиий меросига таянган ҳолда, янги мавзулар билан ривожлантиришда давлат ва ҳарбийлар қудратининг рамзи бўлиб хизмат қилди. Ампир услуби биринчи марта Франсиянинг Наполеон И империяси даврида шаклланди (масалан, Парижда ҳозирги де Голл майдонидаги Зафар тоқи, 1806—1837; меъмори Ж. Ф. Шалгрен). Унда Наполеон ҳарбий диктатурасига суянган буржуа доираларининг ғоялари ва эстетик қарашлари ифода эттирилган. Ўзбекистонда С.Полупанов, А.Сидоров, В. Архангелский, А. Шчусев, М. Булатов, А. Бобохонов каби меъморлар ижодида (масалан, Тошкент шаҳридаги Навоий театри, 1940 ва бошқалар) Ампир услуби ўз ифодасини топган.


Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил