Ampula

Ампула – бу одатда қаттиқ ёки суюқ намунани сақлаш ва ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кичик герметик шиша идиш. Ампулалар кўпинча шишадан тайёрланади. Замонавий ампулалар асосан ҳаводан ва ифлослантирувчи моддалардан ҳимояланиши керак бўлган фармацевтик ва кимёвий моддаларни сақлаш учун ишлатилади. Улар очиқ олов ёрдамида юпқа учини эритиш орқали герметик равишда зич ёпилади. Одатда бўйнини синдириб очилади. Кимёвий модда устидаги бўшлиқ зичлашдан олдин инерт газ билан тўлдирилиши мумкин. Шиша ампулаларнинг деворлари ҳеч қандай қийинчиликсиз махсус ҳимояланган қутилар (гловебох)га олиб кирилиши учун етарлича мустаҳкам бўлади.
Шиша ампулалар шиша идишлар ва бошқа оддий идишларга қараганда қимматроқ. Лекин уларнинг газлар ва суюқликларни ўтказмаслик хусусияти ҳамда тўлиқ шишадан иборат ички юзаси қўшимча харажатларга арзийдиган кўплаб ҳолатлар мавжуд.
Тарихи


Тарихдан маълумки, ампулалар одамнинг ўлимидан сўнг унинг қонидан кичик намуна сақлаш учун ишлатилган. Бу намуналар кўплаб Христиан катакомбаларида марҳумлар билан бирга дафн этилган. Дастлаб, бундай дафн маросими фақат шаҳидларга нисбатан қўлланади деб ҳисобланган. Бироқ кейинчалик бу кенг тарқалган ва анъана бўлишга улгурган дея тахминлар пайдо бўлган[1].
Ривоятларга кўра, 305-йилга тегишли бўлган ва Беневенто епископи Авлиё Жануарий (Сан Геннаро)нинг қони билан тўлдирилган ампула асрлар давомида Неапол шаҳрининг Бош ибодатхонасида сақланиб келинмоқда. Ҳар йили 19-сентябр куни шаҳар аҳолиси Сан Геннаро байрамини нишонлайди. Бу кунда ампуладаги қаттиқ қизғиш-жигарранг модда одатда хавфсиз жойдан олингандан сўнг суюқланади[2]. Кейин у тантанали равишда олиб юрилиб, ибодатхонанинг меҳроб қисмига жойлаштирилади. Яна бир машҳур ампула бу Муқаддас ампула (Саинте Ампоуле) бўлиб, у Франсия монархларининг тож кийиш маросими учун мойни ушлаб турган. Мой, гўёки, Франсиялик Кловис И давридан ўтган. У бир мунча вақт Авлиё Ремигиус қабристонида, кейинроқ Нотр-Дам соборида ҳамда Реймда сақланган. У 1825-йилда Карл Х нинг тож кийиш маросимида ишлатилган.
Манбалар
- ↑ (италянча) Сероух д’Агинcоурт, Виаггио нелле cатаcомбе ди Рома ди ун мембро делл’Аccадемиа ди Cортона (1810), пп. 200-1, Милано, Г. Силвестри, 1835.
- ↑ Тҳурстон, Ҳерберт (1910). "Саинт Жануариус". Cатҳолиc Энcйcлопедиа. ҳттп://www.неwадвент.орг/cатҳен/08295а.ҳтм.
Қўшимча ўқиш
- Ҳанс-Жüрген Бäсслер унд Франк Леҳманн: " Cонтаинмент Течнологй: Прогресс ин тҳе Пҳармаcеутиcал анд Фоод Проcессинг Индустрй. "
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Ампула“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |