Amritsar
Амрицар — Ҳиндистоннинг шимолидаги Панжоб штатининг энг катта шаҳри ва темир йўл тугуни. Аҳолиси 709 минг киши (1991). Энг муҳим савдо ва сано-ат (асосан тўқимачилик ва озиқ-овқат) маркази. Жун, ип ва ипак газламалар ишлаб чиқариш, гилам тўқишда машҳур. Машина-созлик, кимё саноати корхоналари бор. Металл, суяк, кўндан ҳар хил буюмлар ясалади. А. 1577-йилда муқаддас „Обиҳаёт кўли“ (санскрит тилида „Амрита-Сарас“) атрофида секҳларнинг тўртинчи гуруси Рам Дас томонидан барпо этилиб, секҳларнинг муқаддас шаҳри, тарихий, диний ва маданий марказита айланган. А.да ХВИ-ХВИИ-асрларда қурилган „Олтин ибодатхона“- секҳларнинг муқаддас оби-даси бор (1761-йилда вайрон бўлган, сўнг қайта тикланган). Шаҳар ХИХ-асрда Ранжит Сингҳ давлати таркибида бўлган. 1849-йилда инглизлар босиб олган. Ҳиндистон мустақилликка эришгунга қадар мустамлака таркибида бўлган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |