Амур леопарди (Пантҳера пардус ориэнталис) — Россиянинг жануби-шарқидаги Приморе вилояти ва Хитойнинг шимолида жойлашган леопард тури ҳисобланади. У Қизил Китоб рўйхатига киритилган бўлиб, жиддий хавф остида ҳисобланади. Чунки 2007 йилда Россиянинг жануби-шарқида ва Хитойнинг шимоли-шарқида фақат 19-26 ёввойи леопард омон қолгани тахмин қилинган.

2015 йил ҳолатига кўра Хитой ва Россия ҳудудларида атиги 60 та Амур леопарди омон қолгани тахмин қилинган[1]. 2021-йил ҳолатига кўра эса, олимлар 110 та леопард ҳаёт кечираётганини тахмин қилишган.

Мéнагериэ ду Жардин дес Плантесдаги леопарднинг яқиндан олинган сурати

Амур леопардини бошқа леопард турларидан, айниқса қишда, қалин, оч рангли мўйнаси билан осонгина ажратиш мумкин. Унинг мўйнаси узун ва қалин. Қишки мўйна жуда оч сариқ, зич сарғиш-қизил, олтин тусли ёки қизил-сариқ ранггача ўзгаради. Ёзда мўйна янада ёрқинроқ бўлиб, ёрқинроқ рангли нақшлари билан ажралиб туради.

Амур леопард.

Амур леопардига браконейрлар ҳам леопардларни ва уларнинг ўлжаларини овлаши, яшаш жойларининг йўқолиши ва ўрмонларнинг кесилиши таҳдид солмоқда. Унинг табиий яшаш жойлари ўрмон ёнғинлари ва янги йўллар қурилиши сабаб камайиб кетмоқда. Ёввойи табиатда кўпаядиган

Манбалар

  1. ↑ Қи, Ж.; Ши, Қ.; Wанг, Г.; Ли, З.; Сун, Қ.; Ҳуа, Й.; Жианг, Г. (2015). "Спатиал дистрибутион дриверс оф Амур леопард денситй ин нортҳеаст Чина". Биологиcал Cонсерватион 191 (191): 258–265. дои:10.1016/ж.биоcон.2015.06.034. Арчивед фром тҳе оригинал он 22 Април 2017. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20170422212722/ҳттп://www.тх2.орг.cн/Неwс/УплоадФилес/201602/2016022215042147.пдф. Қаралди: 22 Април 2017. Амур леопарди]]