Ан-72 – кўп мақсадли совет транспорт-самолёти. О.К. Антонов конструкторлик бюросида ишлаб чиқилган. Фуқаро авиациясидаги ягона икки двигателли УВП реактив самолёт ҳисобланади.

Ан-72
Миллий келиб чиқиши СССР/Россия
Биринчи парвоз 1977-йил 31-август
Конструктор Антонов
Ишлаб чиқариш йиллари 1977-ҳозиргача
Ишлаб чиқаришдан бирликлар 195[1]

Самолёт деярли 40 йилдан буён Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ва дунёнинг бошқа бир қатор мамлакатларидаги тизимларда хизмат қилмоқда. „Ан-72“нинг турли хил модификациядаги эксплуатацияси бугунги кунгача давом этмоқда[2]. Кўп мақсадли Ан-72, парвоз баландлиги бўйича транспорт самолётлари орасида рекорд натижани ўрнатган. Ан-72 асосида кўп мақсадли Ан-74 транспорт-самолёти яратилган.

Тарихи

Ан-72 илк парвозини 1977-йил 31-августда амалга оширган[3]. 1983-йил ноябр ойида синов учувчилари Марина Попович ва Сергей Максимов Ан-72 самолётида максимал парвоз баландлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатдилар – 13410 метр. 1985-йилда синов учувчиси С. А. Горбик Ан-72 самолётида умумий 2000 км йўлда 681,8 км/соат тезликка эришган.

Манбалар

  1. ↑ „ру:Реестр: Антонов Ан-72/74“ [Регистер: Антонов Ан-72] (ру). РуссианПланес.нет. 2022-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-май.
  2. ↑ Николай Якубович, Все самолети О. К. Антонова.
  3. ↑ Знакомтес: Ан-72 // журнал „Криля Родини“, № 2, 1981. С. 22—24.